Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

8 9 декабр кунлари Навоий шаҳридаги «Аладдин» сунъий қопламали футбол майдончасида мини-футбол бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақасининг тўртинчи ҳамда бешинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Унда дастлаб «Қизилқум» жамоаси БЎСМ-2 жамоасига қарши тўп суриб, 7:3 ҳисобида ғалаба қозонди. «Шуҳрат» эса «Кармана» билан беллашиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Равшан Исломов бошчилигидаги «Ибн Сино» жамоаси вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясининг 2- жамоасидан 6:4 ҳисобида устун келди. Қолган учрашувларда қуйидаги натижа қайд этилди: «Навоиязот» — «Кармана — 2018» — 5:2, БЎФМ (У-16) — БЎФМ (У-18) — 6:6
Бешинчи тур баҳслари ҳам муросасиз курашлар остида кечди. Турнинг энг қизиқарли ўйинларидан бири «Ибн Сино» ҳамда «Шуҳрат» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Мусобақа пешқадами бўлган Акмал Норқулов мураббийлиги остидаги «Шуҳрат» қийин кечган учрашувда 6:4 ҳисобида ғалабага эришди. Фаворитлардан яна бири ҳисобланмиш «Навоиязот» БЎСМ-2 жамоасини йирик — 10:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Турнинг қолган учрашувларида натижалар қуйидагича: «Кармана — 2018» — «Ситро» — 2:12, БЎФМ (У-18) — «Қизилқум» — 1:3 ҳамда «Кармана» — БЎФМ (У-16) — 1:4.
Беш турдан кейин «Шуҳрат» ва «Қизилқум» жамоалари 15 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари мусобақанинг олтинчи ва еттинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ш. ҒУЛОМОВ,
жамоатчи мухбир.

Кўрилганлар сони: 4414