Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Республикамизнинг барча ҳудудида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 27 йиллиги кенг нишонланди.

Эрта тонг саҳардан вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари Кармана туманида жойлашган Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.

Айниқса, вилоят марказидаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” умумий шиор остида ташкил этилган “Ҳарбий-ватанпарварлик” фестивали аҳолини, хусусан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўринга эга бўлди.

Фестиваль доирасида ҳарбий техника ва қурол яроқлар намойиши, таниқли рассомлар ва ёшлар ўртасида миллий армиямиз қудратини кенг тарғиб этиш мақсадида “Армия ёшлар нигоҳида” мавзусида расмлар кўргазмаси, вилоят ҳунармандлари томонидан миллий маҳсулотлар ҳамда авиамоделлар намойиши, авто-мото техникалари, фахрий қоровул кўргазмали чиқишлари, қўл жанги, ҳарбий хизматчиларнинг тантанали ва қўшиқ билан марш юриши намойиш этилиши иштирокчилар қалбида она юртга садоқат туйғуларини янада юксалтирди. Энг эътиборлиси, ватанпарварлик тадбири доирасида мамлакатимизнинг армия қудрати ва салоҳияти тўлиқ ифода этилди.

— Фестивални ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад ёшларимизни ҳарбий соҳа фаолияти билан яқиндан таништириш, улар онгига миллий армиямизнинг мардлик, матонат ва жасорат мактаби эканлигини чуқурроқ сингдириш ҳамда уларни ҳақиқий ватан ҳимоячиси этиб тарбиялашга қаратилганлиги билан янада аҳамиятлидир, — дейди вилоят ҳокимининг ҳарбий-маъмурий сектор бўйича маслаҳатчиси Ҳалил Юсупов.

Тадбирда бадиий ҳаваскорлар ва санъат усталари ижросидаги галаконцерт барчага бирдек қувонч улашди.

— Мазкур фестивал бизнинг миллий армиямиз ҳақидаги тушунча ва тасавувурларимизни янада бойитди, — дейди фестивал иштирокчиси Диёрбек Олимов — Ҳарбий соҳага қизиқишим юқорилиги боис, ҳар бир кўргазмали чиқиш менда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникаларнинг намойиши барчани бирдек руҳлантириб юборди.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан хизмат вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар оилалари ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари улашилди.

Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган вилоятнинг асосий байрам тадбири Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Қ.Турсунов тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг соҳада самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ ҳарбийларга давлат мукофотлари, фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Вилоят санъаткорлари томонидан намойиш этилган қўшиқлар гулдастаси эса тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Шундан сўнг, ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун Навоий шаҳридаги “Хурсанд” тантаналар уйида байрам дастурхони ташкил этилиб, ватанимиз посбонларига эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирларда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 4902