Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий кончилик коллежида спортнинг каратэ WKF тури бўйича 8-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогига вилоятдан кучли спортчиларни танлаб олиш мақсадида саралаш мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Қизилтепа, Хатирчи туман­ла­ри ҳамда Зарафшон ва Навоий шаҳарларидан 5-18 ёш­гача бўлган жами 70 нафар спортчи иш­тирок этишди. Мусобақалар каратэнинг ката ва ку­мутэ турлари бўйича ўтка­зилиб, спортчилар 22 та вазн тои­фасида баҳслар олиб боришди.

Ҳар бир вазн тоифасида ғолиб­лар аниқ­ла­ниб, биринчи ва иккин­чи ўринни эгаллаган спортчилар Ўзбекистон кубогида қатнашиш ҳу­­қуқини қўлга киритишди.

Юқори натижага эришган спорт­чилар эс­далик совғалари билан тақдирланишди.

 

Кўрилганлар сони: 4862