вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
09.03.2019 12:44:05
Юртимизда ўзбек миллий мақом санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, унинг ноёб намуналарини кенг тарғиб этиш, халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш ҳамда маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 26 феврал куни қабул қилинган «ИИ Халқаро мақом сан’ати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши жаҳон ҳамжамиятида унинг нуфузини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Ҳужжатга асосан ушбу йирик анжуман иккинчи марта 2020 йил сентябр ойининг биринчи ярмида ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, 2019 йил 1 апрелдан республика ва жаҳон миқёсида анжуман тарғиботи ташкил этилади. Тарғибот доирасида ўтказиладиган танлов шартлари ва илмий-амалий конференция мавзуси эълон қилиб борилади.
2020 йил 1 июнга қадар мақом ансамблларининг консерт дастурлари, «Ёш мақом ижрочилари», бастакорлар ўртасида «Мақом йўлида яратилган энг яхши асар» каби номинациялар бўйича республика танловлари ҳамда таниқли мақомшунос олимлар, тажрибали мақом ижрочилари иштирокида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарслари ўтказилади.
2020 йил 1 августга қадар анжуман доирасида «Мақом сан’атини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция дастури ишлаб чиқилади. Шунингдек, анжуманда иштирок этадиган хорижий ҳамда маҳаллий мусиқашунос ва мақомшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, этук мутахассислар, фахрий меҳмонлар рўйхати шакллантирилади.
Таъкидлаш жоизки, Халқаро мақом санъати анжумани давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Шаҳрисабз шаҳрида ҳар икки йилда бир марта ўтказилиши белгиланган. Фестивалга ўтган йилда вилоят маданият бошқармаси қошидаги мақом ансамбли муносиб қатнашиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Дилшод Саидов, Жамшид Исоқов ижросидаги «Шашмақом», «Дугоҳ» қўшиқлари ижроси кўпчиликка манзур бўлди.
Фармойиш доирасида вилоятда ўтказиладиган тадбирлар дастури ишлаб чиқилмоқда. Уларда фаол иштирок этишдан мақсад қадимий санъат турини ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашга ҳисса қўшишдир.
Шуҳрат МАМEДОВ,
вилоят маданият бошқармаси қошидаги мақом ансамбли бадиий раҳбари.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Объекты, предоставляемые в аренду
Навоийская областная территориальная конкурсная комиссия объявляет конкурс!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а