Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йил 20 март куни вилоят марказида адлия бошқармаси янги маъмурий биноси қурилишига старт берилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳоки­ми Қ.Турсунов, ташкилот ҳамда муассасалар, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Йиғилганлар адлия органлари давлат бошқаруви тизимида муҳим ўрин тутаётгани, юртимизда қонунчиликнинг мустаҳкам­ланишида ибратли фаолият юритаётганини алоҳида таъкидлашди.

4,8 минг квадрат метр кенгликни эгаллайдиган мазкур бинони бунёд этиш билан "Кармана Камрон" масъулияти чекланган жамияти шуғулланади.

— Лойиҳа 7,5 миллиард сўм миқдорида баҳоланган, — дейди пудратчи ташкилот раҳбари F. Нажимов. — Уч қаватдан иборат бўладиган бу бинода юқори самара билан фаолият юритиш учун барча шароит яратилади. У миллий меъморчилик услубларини замонавий стандарт­лар билан уйғунлаштирган ҳолда қурилади. Қурилиш-монтаж ишларини саккиз ой давомида ниҳоясига етка­зиш­ни режалаштирганмиз.

 

Олим ЖАЛИЛОВ.

Кўрилганлар сони: 3943