Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Узоқ йиллар хорижда ишлаб тажриба орттирган мутахассис – Жўраев Назиржон Хомидович Навоий вилояти ҳокимининг инвестиция ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси вазифасига тайинланди.

Н.Жўраев 1983 йилда Кармана туманида туғилган. Навоий давлат кончилик институни битирган. 2007 йилда Лондон бухгалтерия ва молия коллежини тамомлагач, 2011 йилгача Англияда “Oceanic Village LTD” компаниясида менеджер, 2018 йилгача “Jones Lang Lasalle” компаниясида бизнес иншоотларини бошқариш бўйича менеджер ёрдамчиси вази-фаларида ишлаган. Шунингдек, Лондон қимматли қоғозлар бозорида тажриба тўплаган. Шу даврда Англия Раскин университетининг магис-тратура босқичида таълим олган.

– Ўзбекистонда мен каби ёш мутахассисларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини кўриб, туғилиб ўсган юртимга қайтиб, хизмат қилишга қарор қилдим. Вилоят ҳокимининг таклифидан руҳланиб, ғайрат ва шижоат билан ишга киришмоқдаман. Навоий вилояти жуда катта ресурсларга бой ҳудуд ҳисобланади. Хусусан, ер ости ва ер усти табиий захираларидан қурилиш индустриясида кенг фойдаланиладиган шиша, мармар ва гранит тошлари ҳамда базальт толасини ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиб чиқдим. Хорижий инвесторлар билан мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича вилоятда катта имкониятлар мавжуд экан. Хорижда ўрганганларимни ҳаётда қўллаш имкониятига эга бўлганим учун Президентимиздан жуда миннатдорман, – дейди ҳоким маслаҳатчиси Н.Жўраев.

Тажрибали мутахассис вилоятга камида 2 та халқаро банкларнинг инвестицияларини жалб этиш, Германиядаги халқаро университетнинг филиалини очиш ҳамда бир қатор инновацион ғояларни ўз ичига олган инвестицион лойиҳалар бўйича ўз таклифларини илгари сурмоқда.

– Тарихдан маълумки, ота-боболаримиз шу муқаддас заминда яшаб дунё тамаддунига – цвилизациясига асос солган. Уларнинг билимини узоқ йиллар ўзлаштирган ғарб олами ривожланди. Биз бугун уларнинг тажрибасини ислоҳотлар жараёнида қўллаётган бўлсакда, вақти келиб албатта, цивилизация яна Она заминига қайтади. Мен бунга ишонаман. Шунда дунё ҳамжамияти яна биздан андоза олишига, ўрганишига тўғри келади, – дейди Н.Жўраев.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 5126