вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
25.10.2018 11:02:29
Жорий йилнинг 16-17 октябрь кунлари пойтахтимиздаги Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий кутубхонасида "Infolib-Uzbekistan VII" Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида "Энг яхши Ахборот-кутубхона муассасаси мутахассиси" кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Олий ва ўрта махсус, халқ таълими вазирликлари, Республика кўзи ожизлар жамияти ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда вилоятлар ахборот-кутубхона муассасалари мутахассислари, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг малакали кутубхоначилари иштирок этди.
Китобхонлар билан ишлашнинг энг намунали йўналишларида иш олиб бораётган мутахассислар жамланган кўрик-танловда вилоятимиз вакиллари 1-ўринни қўлга киритди.
— Ушбу тадбирнинг ташкил этилганлиги китобхонларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ошишига, ўзаро тажриба алмашишга имконият яратди, — дейди жамоа сардори, А. Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази бўлим мудири Ҳ. Нарзиева. — Кўрик-танловдаги ғалабамиз вилоятимиздаги барча кутубхоначиларнинг ютуғидир. Бунда вакилларимиз — Навоий давлат кончилик институти Ахборот-ресурс маркази илмий-услубият бўлими мудири М. Абжалова, Кармана туманидаги 1-умумтаълим мактаби кутубхоначиси М. Хўжаева, вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси ходими Г. Ашурова, Навбаҳор туманидаги "Истиқлол" касб-ҳунар коллежи Ахборот-ресурс маркази раҳбари И. Ўроқбоевалар ўзларининг тажриба, билим ва савияларини намоён этгани ғалаба сари етаклади.
Шунингдек, танловда фарғоналиклар иккинчи, самарқандликлар эса учинчи ўринни қўлга киритди.
Кўрик-танлов якунида ғолиблар сертификат, диплом ва ноутбук билан тақдирланди.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Объекты, предоставляемые в аренду
Навоийская областная территориальная конкурсная комиссия объявляет конкурс!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а