Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, 6-18 октябрь кунлари Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртларимиз томонидан умумий ҳисобда 16 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва 7 та бронза медалларидир. Ўзбекистон медаллар сифати бўйича 206 мамлакат ичида 13-ўринни эгаллади.

Куни кеча мусобақада ишти­рок этган спортчиларимиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди.

Қайд этиш лозимки, "кичик Олимпиада"да қўлга киритилган ютуқлар сал­моқли бўлди. Бун­дан тўрт йил олдин Нан­кин­да бў­либ ўтган ўс­мир­лар Олим­пия ўйин­ла­­рида спорт­чи­­лари­миз 10 та ме­дални қўл­га ки­рит­ган­ди. Йилдан-йил­га ғо­либ ва сов­рин­дор­лар сони ор­тиб бо­раёт­гани мамла­ка­ти­миз­да спорт­чи­ларга яра­тил­ган ша­роит ва эъти­бор­­нинг ме­васи­дир. Қу­вонч­лиси, муро­сасиз ўт­ган ўйин­лар­да Навоий их­ти­сослашти­рилган олимпия захиралари мактаб-интернати­нинг оғир ат­летика бўлими ўқув­чилари Кумушхон Файзул­лаева олтин, Долера Давронова эса бронза медал­ларини эгал­лаш­ди. Юрти­миз шарафини ишонч билан ҳи­моя қилган оғир атле­тикачи­лар­нинг муваффа­қиятида мактаб-ин­тернат мураббийи Маҳмуд Тоғаевнинг ҳиссаси кат­та. Шу­нингдек, миллий терма жамоа аъзоси бўлган спортчи­лар Тошкентда ўтка­зилган ўқув-йиғин машғу­лот­ларида қатна­шиб, Олимпиа­дага муносиб ҳозирлик кўриш­ганди.

— Жорий йилнинг 7-14 июль кунлари Тошкент шаҳрида ўтка­зилган оғир атлетика бўйича 20 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртаси­даги жаҳон чемпионатида фахр­ли би­ринчи ўринни олдим, — дейди Олимпиада ғолиби К. Файзул­лаева. — Ўзбекистон тарихида ушбу спорт туридан илк жаҳон чемпиони бўлганим менга қувонч билан бирга масъ­улият ҳам бер­ди. Аргентинада эришилган муваффақият нафа­қат менинг, балки мураббийла­рим, яқинларимнинг ҳам ғала­баси. 2020 йил Японияда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ҳам қатнашиб, ғолиб бўлишни мақсад қилганман.

Мамлакатимиз байроғини хал­қаро ареналарда баланд кўтараётган бундай ёшлар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Улар келажакда бундан ҳам ну­фузли мусобақаларда Ватани­миз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига шубҳа йўқ!

Кўрилганлар сони: 5374