Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимиз бўйлаб бош Қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг қутлуғйигирма беш йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда барча ҳудудлар, қишлоғу овулларида демократик давлат, фаровон ҳаёт қуришимизнинг кафолати бўлмиш конституциямиз яратган осойишта ҳаёт ва тинчлик-хотиржамликдан халқимизнинг кўнгли тоғдек кўтарилган.

Шиддаткор янгиланишлар ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётида ёрқин бўй кўрсатиб, халқимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эртанги кунга ишончини тобора мустаҳкамламоқда.

Айниқса, Президентимиз ташаббуси асосида ишлаб чиқилиб, изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси барчани эзгу ва хайрли ишларга илҳомлантирмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ”, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган ғоят муҳим даъватларда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамият касб этади. Мана шундан руҳланган юртдошларимиз сидқидилдан меҳнат қилиб, янги-янги марраларни забт этмоқда.

Конституция байрами муносабати билан вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда Республикамиз  мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида ҳамда “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан мамлакатимиз Президентининг Фармонига кўра Ватаннинг орден, медал ва унвонлари ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувликни асраш ишларига муносиб ҳисса қўшганлиги учун “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонига сазовор бўлган вилоят меҳнат илғорларига мукофотларни Ўзбекистон Республика Бош вазири ўринбосари Т.К. Нарбаева, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси тантанали равишда топширди.

- Жорий йил давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлганим кучимга куч, ғайратимга ғайрат қўшди. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан биз нурнийларга қаратилаётган эътибор йилдан-йилга юксалиб бораётгани бизни ҳамиша руҳлантириб, янги-янги марралар сари чорламоқда. Айниқса, Давлатимиз раҳбари томонидан ўтган йили 28 декабрда қабул қилинган тарихий фармон нуронийларга бўлган эътибор, уларни ижтимоий-қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалалларини янги босқичга олиб чиқди. Бизни бир нарса доимо бахтиёр этади, у ҳам бўлса ҳамиша давлатимизнинг, халқимизнинг эъзозида ва эҳтиромидамиз. Бизнинг асосий вазифамиз ёшларимизни тўғри йўлга бошлаш, уларга тўғри йўл кўрсатиш, панд-насиҳат бериш, шу орқали жамиятимиз ривожига ҳисса қўшишдир, - дейди “Нуроний” жамғармасининг Навоий вилояти бўлими раиси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Жалил Норов.

Тантанада вилоят ҳокими К. Турсунов иштирок этди.

Отабек АСЛОНОВ.

 

 

Кўрилганлар сони: 5961