Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун биз янгиланаётган даврда яшаяпмиз. Халқимиз буни сезиб, ҳис қилиб турибди. Шиддат ва юксак суръат билан ўтаётган кунларимиз турли-туман, кенг кўламли, баъзан ҳатто ақлимизни шошириб қўядиган даражадаги воқеа-ҳодисаларга, янгиликларга, ўзгаришларга бой бўлмоқда. Неча йиллар давомида дилимиз тўрида сақлаб келинган орзулар, ўй-истаклар бугун тилимизга чиқмоқда. "Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиш керак" деган ғоя кундалик воқеликка айланмоқда.

  Азалдан ҳаммамизга аён ҳақи­қат­лар бор. Яъни, адолат бор жойда қут-барака бў­лади, тараққиёт бў­лади. Адолат ҳа­ми­ша қо­нун устувор­ли­гида намоён бўлади.

  Мана шу абадий ҳақиқатлар во­қе­ликка айланаётгани ҳаётимизга ян­гича маъно-мазмун олиб кириш би­лан бир қа­торда ҳар биримиздан масъ­улият ҳам та­лаб қи­лади. Яъни, виждони бор, иймонли одам бу жа­раёнда лоқайд томошабин бў­­­либ ёки қарсак чалиб ўтирмайди. Бун­дай одам мазкур жараёнда фаол иш­тирок эта­ди, янгиликлар аталмиш ул­кан бинога ҳеч бўл­маганда бир дона ғишт қўяди. 

  Ҳаётнинг ўзи, халқимиз биздан фаол­­лик­ни талаб қилмоқда. Бошқача йўл йўқ  ва бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳар би­римиз бугун мамлакатимизнинг дунё­даги энг ри­вожланган давлатлар қа­торида ўзига хос ва мос ўрин эгаллашига эри­шиш, меҳнат­каш, адолатсизликка чидай олмай­диган хал­қимизнинг бахт-саодати, тинч-хотир­жам ҳаёти учун меҳнат қилишга масъ­­улмиз.

  Жорий йилнинг 12 июль куни Президен­ти­миз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Маж­лис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор шаклида йиғили­ши­да "Парламентимиз ҳақиқий демократия мак­табига айланиши, ислоҳотларнинг та­шаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак" мавзусидаги маърузаси мени лар­зага солди, ҳам кўнглимда хижолат ҳис­си­­ни уйғотди. Хижолатим боиси шуки, ўзим Ўзбекистон "Адолат" СДПдан халқ де­путатлари Навоий шаҳар Кенгаши де­пу­татиман, партиямизнинг вилоят Кенга­ши­ни бошқараман. Аммо шу пайтгача ҳеч ким бизнинг фаолиятимизни бу қадар те­ран, халқимиз нуқтаи назаридан келиб чи­қиб таҳлил қилиб бермаганди.

  Беихтиёр ўтган йиллар мобайнида ви­лоят Кенгашида амалга оширган ишла­римизни сарҳисоб қилишга уринарканман, жуда кам ишлаганимизни тан оламан. Ва­ҳоланки, биз депутатлар халқ вакиллари­миз, халқ овозимиз. Биз юртимизда амал­га оширилаётган кенг кўламли, фавқу­лод­да аҳамиятга молик ислоҳотларнинг на­фа­қат иштирокчиси, балки ташаббус­кори ва асосий ижрочиси бўлишимиз, бу бо­рада бошқаларга ибрат кўрсатишимиз керак! Ахир, юртимиз етакчисининг ўзи респуб­лика, вилоят ва туман Кенгашлари депу­татларининг сўрови — бу халқ сўрови, де­пу­­татга беписандлик — халққа беписанд­лик, халқни ҳурмат қилмаган, депутатлик ваколатини амалга оширишга тўсқинлик қилган ҳар қандай мансабдор шахс қонун олдида жавоб беради, дея таъкидлаб турибди.

  Маърузада биз, маҳаллий Кенгашлар де­путатлари зиммасига улкан масъулият юклайдиган бир таклиф ўртага ташланди. Яъни, туман ёки шаҳар ҳокими номзодини вилоят ҳокими томонидан тегишли ма­ҳаллий Кенгашларда ҳар бир партия гу­руҳи билан маслаҳатлашув ўтказил­га­ни­дан сўнг тегишли сессияда тасдиқ­лаш тар­тиби жорий этилиши мумкин. Агар би­рорта номзод партия гуруҳ­лари муҳока­масидан ўтмаса, у ҳо­ким ла­­возимига та­йин­ланмайди.

  Демак, ҳоким лавозимига номзод сиё­сий партиялар томонидан тақ­дим этилган кадрлар орасидан тан­лаб оли­нади. Бунинг учун эса ҳар бир сиёсий партия ҳокимликка ном­зодлар бўйича кадрлар захирасини шакллантиради.

  Шунингдек, маърузада маҳаллий Кен­­­­гашлардаги партия гуруҳларига тегишлича туман ёки шаҳар ҳоким­лари, шунингдек, маҳаллий ижро ор­ган­лари раҳбарларининг қониқар­сиз фаолияти ҳақида хулосаларни вилоят ва Тошкент шаҳар ҳоким­лари­га тақ­дим этиш ҳуқуқини бе­риш лозимлиги таъ­кид­лаб ўтилди.

  Маърузада яхши ишлаётган, фаол, жон­куяр туман Кенгаши депутат­лари кейинча­лик вилоят депутати, вилоят депутатлари эса Олий Мажлис аъзоси бўлишига эри­шиш имконини берадиган ти­зим яратиш заруратига алоҳида эътибор қаратилди. Токи сиёсий партиялар бирин­чи навбатда ана шундай депутатларни кадр­лар захи­расига киритсин.

  Ҳа, халқ ишончини, меҳрини қозониш осон эмас. Бунинг учун эл дардида ёниб-ку­­йиб ишлаш керак. Ўзгаришлар замони, ис­лоҳотлар даври, она халқимиз биздан шуни талаб қилмоқда.

Кўрилганлар сони: 6123