Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимиз шаҳар ва қишлоқларида, ҳатто энг чекка овулларида бўлаётган бунёдкорлик-ободончиликни кўриб, ҳар бир инсоннинг кўнглида фахр туйғуси жўш уради. Қурилиш кўлами деярли кунора ўсаётганлиги халқимиз фаровонлиги ошиб бораётганидан даракдир. Янгидан-янги бинолар, турли маданий-маиший, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ишга туширилмоқда.

Ўз навбатида, кўркам иморатларни тик­лаш учун қурувчилар тилида "саноат нони", деб ай­тилувчи цементдан тортиб, ғишт, тош, мармар, шағал ва оҳак каби қурилиш ашёлари сув билан ҳаводек за­рурдир. Хорижга маҳсулот экспорт қи­лиш, республикамиз ва вилоятимиздаги кор­хоналар, шунингдек, аҳолини қури­лиш мате­риаллари билан таъминлашда "Qizil­qum­sement" акционерлик жамияти­нинг ўз ўрни бор. Мазкур жа­миятга қарашли тоғ-кон маж­муаси ва унинг ша­ғал ишлаб чиқариш бўлинмасига уюш­тирган сафаримиз давомида бунга яна бир марта амин бўлдик.

— 2015 йилда маҳсулот турлари кў­пайиши эва­зига шағал ишлаб чиқариш ҳаж­ми ошиб, бўлинма фаолияти кенгай­ти­рилди, — дейди маж­муа директори А. Азимов. — Янги технологиялар келтирилди. Узлуксиз навбат­чилик таш­кил қилинди. 15 нафар коллеж бити­рувчиси иш билан таъминланди. Кел­гу­сида кадр­ларнинг малакасини шу ернинг ўзида оши­риб, олий ўқув юртларида ўқи­тиш учун замин яратилмоқда.

Бўлинмада 35 нафар ходим меҳнат қилади. Бу ерда, асосан, қурилишга мўл­жалланган шағал ва қум тайёрлаш учун тоғ жинсидан фойда­ланилади. Яқинда янги турдаги шағалтош иш­лаб чиқа­ришни йўлга қўйиш мақсадида 1 миллиард 200 миллион сўм миқ­дорида қурилиш-таъ­мирлаш юмушлари амалга оши­рилди. Ўтган йилда унинг 22 минг тоннаси ички ва ташқи бозорга чиқарилди. Умуман ол­ганда, бу ерда ҳеч қандай но­будгарчи­лик­ка йўл қўйил­майди. Хомашё чи­қитга чи­қа­рилмасдан, қайта иш­лов бе­рилади.

— 2017 йилда 493 минг тонна шағал иш­лаб чи­қариб, режани 104 фоизга ба­жар­дик, — дейди бўлинма бошлиғи О. Эгамов. — Маҳсулотларимиз асосан вилоятимиз ва республикамиздаги ас­фальт заводларига, қурилиш объектлари ҳам­да тадбиркорларга сотилади.

Саноат ҳудудида ҳар қадамда бир ян­гиликни учратиш мумкин. Масалан, электр энергиясини тежаш мақсадида ёш механик А. Ўроқовнинг таклифига биноан мавжуд 2 та тасмали узаткич бир­лаш­ти­рилиб, ягона тизимга ўтказилган. На­тижада хомашёни майдалаш ва сара­лаш­да иқтисодий тежамкорликка эри­шил­моқда. 

Бўлинманинг 2-майдалаш ва саралаш участ­­касида олиб борилаётган қурилиш-таъ­мирлаш ишлари билан яқиндан та­нишдик. Цех­лардан фарқли равишда бу ерда кўпроқ техника кучи­дан фой­даланилади. Шу билан бирга, маъ­лум бир техник жиҳозларни, масалан, редуктор, двигатель, барабанларни қисқартириш ҳисо­бидан тежамкорлик ва унумдорликка эри­­шилмоқда.

Мураккаб шароитда сабот билан меҳнат қилаётган ишчилар замонавий техника­ларни маҳорат билан бошқариб, хом­ашё­дан сифатли қурилиш маҳсулотини тай­ёрлашмоқда. Қизиғи шундаки, бу ерда шун­ча иш бажарилаётган бўлса-да, чанг-тўзон йўқ. Боиси, бўлинмага қу­вурлар ор­қали сув келтирилиб, ҳудудга пурка­лиши туфайли экологик тоза муҳит сақлан­моқ­да. Бу, албатта, инсон саломатлигини ас­рашга хизмат қилади.

Мажмуа ва унинг бўлинмаларида ишчи­ларга меҳнат, дам олиш, овқатланиш ва ювиниш учун барча шароитлар яратилган. Бундан ташқари, улар қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулот­лари ҳамда махсус кийим-бош билан таъмин­ланяпти. Энг муҳими, жамоа аъзоларида ҳаёт­дан рози­лик ва шукроналик кайфияти мавжуд.

Кўрилганлар сони: 5767