Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмир­лар спорт мактабида 621 нафар ўқувчи сузиш билан шуғулланиб келмоқда.

Спорт мактабининг йиллик иш режасига шу пайтга қадар 13 та ИБЎСМ чемпионатлари ва очиқ чемпионатлари ўтказилди. Унда қатнашганлар 756 нафарни таш­кил этди. Уларнинг 146 нафарини қизлар болалардир. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлодни сув спорти турларига жалб қилиш ҳамда спорт­нинг оммавийлигини оши­риш, уларни ҳам жисмонан ва ру­ҳан етук шахслар бўлиб етиши­шида муҳим аҳамият касб этади.

Мактабимиз терма жамоаси жо­рий йилнинг етти ойи давомида Ўзбекистон чемпионати ва кубок­ларида иштирок этиб, 64 та медал­ни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Уларнинг 30 таси олтин, 17 таси кумуш ва яна шунчаси брон­за медалларидан иборат. 

Болалар ўртасида сузишга қизи­қишни уйғотиш мақсадида ўтка­зиб келинаётган мусобақаларнинг аҳамияти катта. Яқинда Кармана туманида жойлашган "Офтобжон" болалар дам олиш оромгоҳида 2003-2008 йилларда туғилган бола­лар ва ўсмирлар орасида қисқа ва узоқ масофаларга кролл ва чалқанча кролл сузиш бўйича беллашув бўлиб ўтди. Мусобақа ғолиблари ҳар қайси масофани энг яхши нати­жалари бўйича аниқланди.

 

Кўрилганлар сони: 5856