Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана туманидаги “Янги авлод” истироҳат боғида туман ҳоким-лиги, туман прокуратураси ҳамда бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди.

“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да туман ҳудудидаги 92 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд 237 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

— Ярмаркада таклиф этилган бўш иш ўринларининг 71 таси олий маълумотли фуқаролар учун, 83 таси ўрта-махсус маълумот эгаларига ҳамда 176 таси ўрта маълумотли юртдошларимизга мўлжалланди, — дейди туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори Моҳира Шарипова. — Мақсадимиз эса фуқароларнинг муносиб иш ўринларига эга бўлишларига кўмаклашишдан иборатдир.

“Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да ёшлар, кам таъминланган оилалар, жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган фуқаролар, муддатли ҳарбий хизматдан захирага олинганлар, ногиронлар, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар ҳамда иш билан банд бўлмаган иш қидирувчи 178 нафар фуқаролар ўзларига муносиб иш излашди.

Меҳнат ярмаркасида 72нафар ишсиз фуқаролар марказнинг ишга жойлаштириш учун квота ҳамда йўлланмалари орқали ишга жойлашишга эришган бўлса, 85 нафар фуқаролар маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Тижорат банклари томонидан “Ҳар бир оила - тадбиркор бўлади” шиори остида эса 8 нафар ишсиз фуқароларга турли йўналишлар буйича имтиёзли кредитлар ажратилди. 

Шунингдек, “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси”да ишга жойлашиш учун мурожаат этган ҳамда иш жойини ўзгартириш ва меҳнат қонунчилиги буйича саволлар билан қатнашган фуқароларга марказ ходимлари томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 5120