Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хитойнинг Чжэнцзян провинцияси ишбилармонлари Навоий вилоятига қарийб 300 миллион АҚШ долларига тенг инвестиция жалб этишади.

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Навоий вилояти ҳамда Чжэнцзян провинцияси ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича бизнес форум бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда Хитойнинг юзга яқин нуфузли компаниялари ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этишди. Форумда Навоий вилоятининг инвестициявий ва туризм салоҳияти тақдимоти ўтказилди.

Шунингдек, бизнес форум доирасида хитойлик инвесторлар билан олиб борилган музокаралар натижасида умумий қиймати салкам 300 миллион АҚШ долларига тенг келишувлар имзоланди.

Ушбу келишувлар асосида Навоий вилоятига цемент, сендвич панел, бўёқ, лифт ишлаб чиқариш ҳамда мармар ва гранит тошларини қайта ишлаш, каҳоланг ва бирюза тошларига ишлов бериш технологиялари келтирилади.

Бугун вилоят ҳокими бошчилигидаги навоийлик ишбилармонлар Хитойнинг Сямин шаҳрида ҳудуднинг бир қатор етакчи компаниялари билан музокаралар олиб боришмоқда.

 Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”

Манба: xs.uz

Кўрилганлар сони: 4143