Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

20 22 феврал кунлари вилоят ҳокими Қобул Турсунов раҳбарлигидаги воҳа расмий делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф доирасида вилоятимиз ва ушбу мамлакат провинциялари ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Дастлаб Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Шанхайдаги Бош консулхонаси кўмагида Ханчжоу шаҳрида Навоий вилояти ҳамда Чженсзян провинцияси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича бизнес-форум бўлиб ўтди. 100 га яқин хитойлик ишбилармон доиралар вакиллари қатнашган форумда вилоятимизнинг инвестициявий ва туризм салоҳиятини намоён этувчи тақдимот ва сармоявий таклифлар намойиш қилинди. Тадбир доирасида Хитой компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Натижаларга кўра, икки мамлакат хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида Ўзбекистонда экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун юқори технологик ускуналарни етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.
Ташриф давомида делегасия аъзолари қурилиш, тоғ-кон, кимё, қишлоқ хўжалиги соҳаларида етакчи ҳудудий корхоналарнинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Чжетсзян, Футсзян, Шандун ва Сзянсу провинцияларида бўлишди. Сямен шаҳри мери ўринбосари Хан Сзин И билан ташкил этилган учрашувда мезбон ҳозирги босқичда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилганини таъкидлади. Учрашув доирасида 50 дан ортиқ ишбилармонлар билан алоҳида музокара ўтказилди.
Хитой томони вилоятимизнинг шаҳар ва туманларига қурилиш, тоғ-кон, кимё саноати йўналишлари бўйича инвестисия жалб қилишни фаоллаштириш, ҳудуд бозорига сифатли маҳсулотларни киритиш бўйича делегация аъзоларининг таклифларини қўллаб-қувватлади.
Вилоятимиз вакиллари Ханчжоу шаҳрида қурилиш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича Хитойда биринчи ва дунёда учинчи ўринда бўлган «Ҳангзҳоу Греат Стар Индустриал Cо. ЛТД.» Компанияси фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, вилоятимизнинг минерал ресурсларга бойлиги инобатга олинган ҳолда, кўплаб тош саноатига ихтисослашган корхоналар мавжуд бўлган Футсзян провинциясининг Нанъан шаҳрига ташриф буюришди. Нанъан шаҳар ҳокимлиги ҳамроҳлигида «Тианченг стоне проcэссинг Cо. ЛТД», «Йинглианг стоне Со. ЛТД», «Ҳуаҳуи Cо. ЛТД.» компаниялари фаолияти билан танишди. Шу билан бирга, Хитой тош қурилиши ассотсиасияси раиси жаноб Ван Синъан билан музокара ўтказилди. Учрашувда Хитой томони мармар ва гранитни қайта ишлаш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди. Жорий йилнинг март ойида мазкур масала бўйича Хитой делегасиясининг вилоятимизга ташрифи режалаштирилди.
Бундан ташқари, тош саноатига ихтисослашган «Хиамен Эастерн Пегасус Cо. ЛТД.» компанияси бош директори жаноб Ли Чжунчен билан ташкил этилган учрашув доирасидаги музокараларда мазкур компания билан Навоий вилоятида Хитой инвесторларини жалб қилган ҳолда тошни қайта ишлаш махсус зонасини ташкил этиш таклифини ўрганиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, қурилиш-санитар жиҳозлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Жомоо Гроуп» компанияси фаолияти билан танишиш жараёнида Хитойга каолин етказиб бериш ҳамда вилоятимизда санитар жиҳозлар ишлаб чиқариш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишилди.
Навоийлик тадбиркорлик субъектларининг ҳам Шандун ва Сзянсу провинцияларидаги йирик корхоналар билан инвестицион ҳамкорлик бўйича учрашувлари ташкил этилди. Ташриф доирасида хитойлик инвесторлар билан олиб борилган музокаралар натижасида қатор ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, умумий қиймати 287 миллион АҚШ долларига тенг мармар ва гранит тошларини қайта ишлаш, семент, лифт, металлконструкция, сендвич панел, бўёқ, кахолонг ва бирюзадан қимматбаҳо тошлар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.
Эътироф этиш жоизки, ушбу келишувлар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга, мамлакатимизни янада равнақ топтиришга хизмат қилади.
— Вилоятимизда бугунги кунда Хитой Халқ Республикасинининг сармояси иштирокида ташкил этилган 20 та қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда, — дейди вилоят инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари Э. Ғаффоров. — Хусусан, «Навоиязот» АЖ негизида лойиҳа қиймати қарийб 500 миллион доллар бўлган поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилишида ҳам Хитойнинг «CАМEC» ва «ҲҚC» компанияларининг юқори малакали мутахассислари томонидан улкан бунёдкорлик ишларининг олиб борилаётгани фикримизнинг ёрқин исботидир.
Энг муҳими, ҳамкорликдаги лойиҳалар икки давлат халқлари ўртасидаги дўстлик муносабатларини ҳам янада мустаҳкамлайди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 4287