Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аввал хабар берганимиздек, Навоий шаҳридаги «Санъат галереяси» биносида вилоятимизда ижод қилаётган рассомлар ва ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳоратини ошириш мақсадида тасвирий ва амалий санъат фестивали ташкил этилган эди.
27 апрел куни фестивалнинг якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда фаол иштирок этган ёш истеъдод вакиллари бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими томонидан муносиб тақдирланди. Навоий ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаби ўқувчиларидан Малика Зиётова фестивалнинг олтин, Дилобар Рўзиева эса кумуш медалига сазовор бўлди. Шунингдек, 20 дан ортиқ номинасиялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланди. Бундан ташқари, ҳафталикда фаол иштирок этган 40 нафар ёш рассомга махсус сертификатлар топширилди.

Кўрилганлар сони: 3805