Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Республикамизда енгил саноатни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилиб, тизимдаги корхоналарга бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Жумладан, Президентимизнинг 2017 йил 14 декабрда қабул қилинган "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада кенгайтиришда туртки бўляпти.

Бугунги кунда вилоятимизда рўйхат­дан ўтган енгил саноат корхоналарининг сони 170 тани ташкил этади. Шундан 80 таси тай­ёр тикув-трикотаж маҳсулот­лари ишлаб чиқарувчи субъектлардир.

Жорий йилда қиймати 2,4 миллиард сўмлик 6 та тикув-трико­таж маҳсулоти ишлаб чиқариш лойи­ҳа­ларини амалга ошириш режалашти­рил­ган бўлиб, бу­нинг эвазига қўшимча 500 минг дона тай­ёр маҳсулот ишлаб чиқарилади. Кел­гу­сида ҳам тизимда бир қанча ишлар бажарилади.

— 2019 йилда "Навбаҳор текстиль" МЧЖ томонидан 44,5 миллиард сўмлик мато, бўялган мато ва тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихти­сос­лашган янги корхона ташкил этила­ди ва 350 та иш ўрни ярати­лади, — дей­ди вилоят иқтисодиёт бош­қармаси саноат бўлими бош мута­хас­сиси Н. Неъматов. — Нати­жада маҳсулот экспорти 21 миллион АҚШ долларига етказилади. Бундан таш­қари, Хатирчи туманида қиймати 10 миллион долларга тенг калава ипдан 6 миллион метр квад­рат тайёр мато ва 4 миллион дона тикув-трикотаж маҳсулот­лари ишлаб чиқа­риш­га ихтисослашган "Хатирчи текс­тиль" корхонасини фойда­ланишга топ­шириш кўзда тутилган. Объект ишга тушиши натижасида минг нафар киши­нинг иш билан бандлиги таъмин­ланади.

Таъкидлаш ўринлики, мазкур енгил саноат корхоналарини олис ва чекка ҳудудларда ҳам ташкил этиш режалаш­ти­рилган. Хусусан, Зарафшон шаҳри, Томди, Конимех, Учқудуқ ва Нурота ту­манларида умумий қиймати 25,9 мил­лиард сўмлик 5 та тикув-трикотаж фаб­рикалари қурилади. Бу лойиҳа­лар амал­га ошиши натижасида яна минг нафар аҳоли иш ўринларига эга бўлади. Ҳозир­ги кунда ушбу туманларда барча тикув фабрикалари учун бинолар ажра­тилиб, улар тикув машинкалари ва бош­қа тех­нологик ускуналарни ўрнатиш учун шай ҳолга келтирилган. Тикув машин­калари "Навоий кон-металлургия ком­бинати" давлат корхонаси томони­дан олиб кели­ниши белгиланган.

Бир сўз билан айтганда, енгил саноат соҳасидаги бу каби чора-тадбирлар экспорт ҳажми оши­шига, тараққиётга хизмат қилади.

 

Кўрилганлар сони: 4802