Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда ишбилармонлик муҳити юксалиб борар экан, бу ўз навбатида, аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилалар турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, имтиёзли кредитлар ажратилаётгани ҳам соҳа ривожини таъминлаяпти.

Жорий йилнинг 7 июнь куни давлатимиз раҳбарининг "Ҳар бир оила — тадбиркор" дас­турини амалга ошириш тўғрисида"ги қаро­ри эълон қилингани айниқса, ишби­лар­мон­лар учун янги имкониятларни бел­гилаб берди.

Эндиликда мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало олис ва та­биий иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳо­лининг моддий аҳволини тубдан ях­ши­лаш, турмуш тарзи сифати ва даража­сида сези­ларли ижобий ўзгаришлар амал­га ошири­лишини таъминлашга қаратилган дастур ҳаётга татбиқ этилади.

Унга кўра, юртимиз бўйлаб давлат бошқа­рув органлари ҳамда бошқа тегишли таш­ки­лотларнинг масъул ходимларидан иборат Ташкилий мувофиқлаштирувчи, Махсус ҳамда Ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилиб, улар томонидан долзарб вазифалар амалга оширилади. Яъни, ҳовли ва кўп қаватли хона­­­донларда яшовчи ҳар бир оиланинг тадбиркорлик салоҳияти ва имкониятлари таҳлил қилиниб, ҳудуд хусусиятидан келиб чиққан ҳолда уларнинг тадбиркорлик фао­лиятини ташкил этиши учун кенг қам­ровли ишлар олиб борилади. Шунингдек, гуруҳ вакиллари ҳар ойда камида бир марта тадбиркорликни янги ташкил қилган оила­лар­га ташриф буюриб, юзага келаёт­ган муаммоларни бартараф этиш ва ажра­тил­ган имтиёзли кредитлардан фойдала­ниш самарадорлигини ўрганади. Бундан ташқа­ри, қарорда тижорат банклари томонидан оилавий тад­биркорликни ривожлантириш учун ҳудуд­лар­ни ижтимоий-иқтисодий ри­вож­ланти­риш бўйича секторлар раҳбарла­ри ва ма­ҳал­ла фуқаролар йиғини тавсия­номалари асосида энг кам иш ҳақининг юз эллик ба­ра­варигача миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланди.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда вилояти­мизда ушбу дастурга ҳамоҳанг тарзда бир қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, жадал ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, паррандачиликни ривожлантириш мақса­дида "Karmana golden eggs" масъулия­ти чекланган жамиятида етиштирилган 90 кун­лик "Ломенин Браун — классик" зотли товуқлар аҳолига арзон нархларда еткази­либ бериляпти.

— Бугунгача 30 минг бош товуқ буюрт­мачиларга етказилди, — дейди корхона раҳ­бари А. Сувонов. — Навоий шаҳри ҳамда Кармана, Қизилтепа ва Учқудуқ ту­ман­лари аҳолисига паррандалар корхона­мизнинг махсус машиналарида тизимли равишда тарқатилди. Июнь ойи охиригача яна 90 минг бош товуқ сотилиши режалаш­тирилган.

Бир сўз билан айтганда, дастур ижроси аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш билан бирга, ҳудудларда бандлик масала­сининг оқилона ечими ҳамда маҳаллий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайти­ришда муҳим омил бўлади.

Кўрилганлар сони: 5194