Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

  Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими томониданКонимех туманидаги 7-умумтаълим мактабида "Китоб — тафаккур  хазинаси" номли тадбир ўтказилди.

  "Интеллектуал салоҳиятли ёшлар — Ўзбекистоннинг ёруғ келажаги" ном­ли грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган адабий кечада ўқувчи ёшлар, педагоглар ҳамда журналистлар қат­нашди. Унда "Мен севган китоб" ва "Мен севган асар қаҳрамони" мавзу­ларидаги қизғин баҳс-мунозаралар ёш китобхонларнинг китобга бўлган меҳрини намоён этди.

  — Туманимиздаги 35 та мактабнинг 27 тасида таълим қозоқ тилида олиб борилади, — дейди мактаб дирек­то­ри Г. Абдуллаева. — Таълим муас­са­са­лари кутубхоналарини энг сўнгги нашр­даги бадиий адабиётлар билан бойитиш муҳим масалалардан бири саналади. Тадбир доирасида макта­бимизга 100 га яқин китоблар туҳфа қилингани ўқувчиларимиз учун уну­тилмас совға бўлди.

   Таъкидлаб ўтиш керак, ижодий уюш­манинг вилоят бўлими томонидан Ўзбе­кистон Республикаси Олий Маж­ли­си ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти­нинг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант маблағлари ҳисобига охирги бир йил давомида 50 дан ортиқ худди шундай тадбирлар амалга оширилди. Уюшма­нинг мазкур ташаббуси вилоятимиз ёшлари орасида китобхонликни кенг тарғиб қилишда самара бермоқда.

Кўрилганлар сони: 6082