Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Навоий шаҳрининг 18-кичик туманида ҳарбий оилалар учун умумий қиймати 3 миллиард 600 миллион сўмга тенг бўлган 1 та 5 қаватли жами 30 хонадонли турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.

Турар-жойларнинг фойдаланишга топшириш маросимида сўзга чиққанлар бугун мамлакатимизда ҳарбий соҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва турмуш шароитларини яхшилаш йўналишидаги эзгу саъйи-ҳаракатлар хусусида тўхталиб ўтишди.

Бевосита Юртбошимизнинг ташаббуслари асосида замонавий ва юксак архитектура намуналарини ўзида мужассам этган янги уй-жойларда ҳарбийлар оиласи учун барча қулайлик ва шарт-шароитлар яратилган.

Асли Навбаҳор туманининг “Қоровултепа” маҳалласида туғилиб ўсиб, ҳарбий соҳага қадам қўйиб, бугунги кунда Наманган вилояти мудофаа бошқармаси чақирув бўлинмаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган подполковник Ҳикматулла Турсунов оиласи учун ҳам бу йилги Ватан ҳимоячилари куни байрами янада шукуҳли бўлди. У ҳам сафдошлари қаторида барча қулайликларга эга 3 хонали янги уйга қўчиб ўтди. Айниқса, бу эътибордан унинг турмуш ўртоғи, икки нафар фарзандининг қувончи янада чексиз.

— Мен 23 йидан буён ҳарбий соҳада фаолият кўрсатиб келмоқдаман. Касбим фахрим ва ғуруримдир. Анча йилдан буён уй-жойга эхтиёжимиз бор эди. Бугун узоқ йиллик орзуларимиз ушалди. Бу йилги байрамни янги уйда кутиб олмоқдамиз. Биз учун шундай имкониятлар яратиб берган Президентимиздан миннатдормиз, — дейди Ҳикматулла Турсунов.

Вилоятда яқин кунларда Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар идоралари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари учун ҳам умумий қиймати 25 миллиард 200 миллион сўмлик 7 та 5 қаватли, 210 хонадонли уйлар топширилиши режалаштирилганган.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

Кўрилганлар сони: 4563