Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Фолклор санъати миллий маданиятимиз илдизлари сув ичган азал меросдир. Ноёб ва буюк бу санъат бугунги кунда ҳам инсоният қалб гавҳарининг сўнмас машъали сифатида эътироф этилади.
Хабарингиз бор, шу кунларда Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивали катта тантана қилинмоқда. Унда дунёнинг 70 дан зиёд давлатидан келган санъат шайдолари, мусиқашунос олимлар, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашяпти.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илк бор ташкил этилаётган ушбу фестивал доирасида ўтаётган тадбирлар, Термизда янграётган наволар бугун дунё узра ўзига хос акс-садосига айланди. Жаҳон маданий меросининг бу ўлмас асарлари бизга инсониятнинг тарихий илдизи, турли миллат ва элат вакилларининг келажак сари интилишлари ҳам муштарак эканини англатади.
Фестивал очилишига бағишланган маросимда иштирок этган юртбошимиз ушбу тадбир ўз кўлами ва йўналиши бўйича нафақат Ўзбекистонда, балки дунёда илк бор ўтказилаётганини алоҳида таъкидлади.
Фестивал доирасида илмий-амалий конференциялар ўтказилмоқда, фолклор санъатини ривожлантириш борасида маърузалар ўқиляпти.
Ушбу халқаро анжуман 10 апрелгача давом этади.

У. НОРБОБОЙЭВА,
ўқитувчи, Зарафшон шаҳри.

Кўрилганлар сони: 4003