Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги «Билимли авлод — буюк келажакнинг, тадбиркор халқ — фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир» деб номланган маърузасида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш билан натижага эришиб бўлмаслигини, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш орқали соҳада ҳуқуқбузарликларни камайтириш мумкинлигини алоҳида таъкидлади.
Ҳақиқатан ҳам қоидабузар ҳайдовчини жазолагандан кўра, унинг дунёқарашида адолатли қонунларимизга ҳурмат туйғусини шакллантириш муҳим аҳамиятга эга. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 155 минг 57 та қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчилар аниқланди. Уларнинг 2 минг 300 таси спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 34 минг 815 таси белгиланган тезликни ошириш, 16 минг 546 таси қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, 1947 таси светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик, 15 минг 314 таси йўловчи ташиш қоидасини бузиш, 1 минг 820 таси автомобил бошқараётганда телефондан фойдаланиш оқибатида юзага келган. Бундай нохуш ҳолатларнинг, халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларда кўнгилсиз ҳодисалар рўй беришининг олдини олиш мақсадида М-37 ва А-379 автомобил йўлларига 9 та фоторадар мосламаси ўрнатилди. Шунингдек, М-37 автомобил йўлининг йўл-транспорт ҳодисалари нисбатан кўп учраётган ҳудудларида назорат кучайтирилди.
Бундан ташқари, йўловчи ва ҳайдовчиларга йўл-транспорт ҳодисалари аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги тушунтириш ишлари матбуот, телевидение ҳамда учрашув ва тадбирларда жонли мисоллар билан кўрсатиб берилаётгани яхши самара беряпти.
Бир сўз билан айтганда, одамларнинг ҳуқуқий онгини ривожлантириш орқали қонунийликни таъминлаш, пировардида, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари сонининг кескин камайишига эришишни давр тақозо этмоқда. Шундай экан, нафақат ҳайдовчилар, балки ҳар бир фуқаро йўлларда ҳаракатланаётганда қоидаларга қатъий амал қилса, фойдадан холи бўлмайди.

Э. АШИРОВ,
вилоят ИИБ ЙҲХБ катта инспектори.

Кўрилганлар сони: 4347