Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Кармана саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида «Буюк қалб соҳиби» деб номланган адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Унда тақдир тақозоси билан ўзга юртда шоҳ бўлган шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамиша Ватан соғинчи билан яшагани, бу унинг рубоий ва ғазалларида акс этгани ҳақида сўз борди. Шунингдек, Бобурнинг улкан тарихий-мемуар асари — «Бобурнома» неча асрдан буён ўша давр географияси, атроф-муҳити, шоиру уламолар тўғрисида маълумот берувчи нодир манба бўлиб келаётгани алоҳида таъкидланди. Ўқувчилар шоирнинг ватанга бўлган муҳаббати, соғинчи ифодаланган рубоийлардан ўқишди.

З. БОБОЕВ,
коллеж ўқитувчиси.

* * *

Навоий шаҳридаги 1 давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб «Шеърият мулкида шаҳаншоҳ Бобур» дея номланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди. 
Унда мактаб педагоглари ва ўқувчилар иштирок этишди. Улар томонидан шоҳ ва шоирнинг Бобур тахаллусини олиши, ўзга юртга кетишга мажбур бўлгани, шунингдек, ҳинд элида Ватанни қанчалик соғингани каби воқеалар акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Бундан ташқари, ўқувчилар ифодали ўқиган рубоий, ғазаллар барчага манзур бўлди. Тадбир сўнгида ҳаёт йўли, ижоди, буюк қалби билан барҳаёт сиймога айланган аждодимиз ҳар бир ёшнинг фахри экани, унга муносиб бўлиш учун яхши ўқиш, фақат олға интилиш кераклиги таъкидланди.

С. НУРИДДИНОВА,
ўқитувчи.

* * *

Навоий шаҳридаги 17 умумтаълим мактабида «Буюк зотларга —еҳтиром» мавзусида адабий кеча бўлиб ўтди.
Унда муассаса жамоаси, шунингдек, шаҳар халқ таълими бўлими ва маҳалла вакиллари иштирок этди. Ўқувчилар сўз мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодидан намуналар ўқишди, асарларидан саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Самимиятга йўғрилган мутафаккирлар асарларининг лутф билан ўқилгани барчани ўзига мафтун этди.

Д. СОЛИЕВА,
ўқитувчи.

* * *

Навоий шаҳридаги 3 сон мактабгача таълим муассасасида икки забардаст шоир — ҳазрат Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб «Ўзбек адабиётининг икки ёруғ юлдузи» дея номланган тадбир ўтказилди.
Кечада Навоий ва Бобурнинг ҳаёти, ижоди ҳақида сўз юритилиб, улар яратган асарлар нафақат ўзбек, балки қардош халқларда ҳам севиб мутолаа қилинаётгани таъкидланди. Тадбирда улуғ зотларнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ёд ўқилди. Шунингдек, тарбиячилар ижросида «Ҳайрат ул-аброр» достонидан саҳна кўриниши намойиш этилди. Мумтоз куй-қўшиқлар даврага янада файз киритди.

С. ТОШПЎЛАТОВА,
муассаса тарбиячиси.

Кўрилганлар сони: 3970