Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун ҳар бир кунимиз ўзгариш ва янгиликларга бой бўлмоқда. Бу эса йўлларимизнинг равон, кўчаларимизнинг обод бўлиши, энг муҳими, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қиляпти. 

Яқинда шаҳарнинг меъморий қиё­фасини тубдан ўзгартириш мақ­садида Навоий шаҳридаги Ислом Каримов ном­ли шоҳкўчада жойлашган "Навоий" меҳмонхонаси, марказий дўконлар маж­­­муа­си олдидаги майдонда қури­лиш ишлари бошланди.

Маълумки, ҳудуддаги фавворалар неча йиллардан буён яроқсиз ҳолга келиб, уларнинг аҳоли маданий ҳор­диқ чиқариши учун ҳеч қандай аҳа­мияти йўқ эди. Касалланган дарахтлар эса манзара кўркига путур етказаёт­ганди. Ҳудуддаги дарахтларнинг бир қис­ми кесилди, ёш ниҳоллар эса те­гишли ҳудудларга элтиб қайта ўтқа­зилди.

Вилоят ҳокимлиги "Ягона буюрт­мачи хизмати" инжиниринг ком­па­нияси буюртмаси билан Навоий ша­ҳарсозлик лойиҳалаш институти томо­нидан гузар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга асо­сан, ҳозирда ҳудудда обо­дон­лаштириш ишлари қизғин руҳда олиб бориляпти. Лойиҳага кўра, Навоий шаҳ­­ридаги "Шарқ қу­ри­лиш" масъу­лияти чекланган жамияти томонидан май­дон­да мусиқали ва ранг-баранг 5 та фаввора, 100 дан зиёд ўриндиқлар ўрнатилиб, замонавий  автотураргоҳ бунёд этилади. Йўлаклар таъмир­ла­ниб, чорқирра тошлар терилади. Таш­қи ёритиш тизими ўзгартири­лади. Шакл берилган ерларга япон са­ку­раси, арча каби манзарали дарахт ниҳол­лари ўтқазилади. 

Аҳамиятли томони, ўзгаришлар на­тижасида Ислом Каримов ном­ли шоҳ­кўча 28 метрга кенгаяди. Бу аҳоли ва ҳай­довчилар учун янада қулайлик яра­тиши табиий. Ушбу лойиҳани амал­га оши­риш учун қарийб 5 мил­лиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Дам олиш, ҳордиқ чиқариш учун май­донга ташриф буюрган кишиларга бу ерда замонавий савдо нуқталари бў­лиши муҳим. Шу боис ҳудуд атрофи­даги дўконларда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ташаббуси билан сав­до нуқталарининг олд қисми қайта таъмирланяпти.  

Ушбу ишларга шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқар­масидан 120 нафар ходим, 10 га яқин техника во­ситаси жалб этилган.

Аҳоли дам олиш маркази жорий йил­­нинг 1 июнига қадар фой­даланиш­га топширилиши режалаштирилган. Ўйлаймизки, маз­кур замонавий кў­ри­нишга эга гузар шаҳар кўркига кўрк, ўз­гача файз бағишлаб, болажонлар байрами арафасида аҳоли учун муно­сиб туҳфа бўлади.  

И. ҚОДИРОВ,

Навоий шаҳар ҳокимининг ўринбосари.

Кўрилганлар сони: 4148