Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсуновнинг Конимех тумани марказий истироҳат боғида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулида нафақат Конимех тумани, балки вилоятнинг бошқа ҳудудлари фуқаролари ҳам ўз мурожаатлари, таклифлари билан иштирок этди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Халқ қабулхонаси мудири Ф.Қувондиқов, вилоят прокурори Ш.Аминов,вилоят ИИБ бошлиғи Р.Турсунов, вилоят корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда Конимех тумани мутасаддилари иштирок этди.

Вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган сайёр қабулда 24 нафар фуқаролар томонидан 38 та турли мазмундаги мурожаатлар йўлланиб, уларнинг 11 таси жойида ҳал этилди.

— Мен вилоят ҳокими билан бўлиб ўтган сайёр қабулга “Обод марказ” дастури доираси бузилган дўконимни янгича талаб асосида тиклаш учун имтиёзли кредит сўраб мурожаат қилдим, — дейди Конимех тумани, “Бирлик” маҳалласи, Ибн Сино кўчаси 21-уйда яшовчи фуқаро Лола Кенжаева.— Мурожаатим инобатга олиниб, натижада банк томонидан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўлдим.

Мурожаатларнинг 8 таси бўйича тегишли масъуллар томонидан қонуний тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қилганлиги боис, 19 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

— Қишлоғимиз аҳлини бир неча йилдан буён трансформатор эҳтиёжи ҳамда йўл таъмири муаммоси қийнаб келади. Бугунги сайёр қабулда ушбу масалаларбилан вилоят ҳокимига мурожаат этдим. Вилоятимиз раҳбари томонидан тегишли масъулларга масалаларни жойида бориб ўрганиб, бир ой ичида ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди. Насиб бўлса, бу йил қишлоғимиз аҳли учун қувончли йил бўлади, — дейди Конимех тумани, “Юксалиш” маҳалласи, Амантубек қишлоғида яшовчи фуқаро Жўрақул Жумаев.

Сайёр қабул доирасида ташкил этилган “Бўш иш ўринлари ярмаркаси”, тижорат банклари томонидан ташкил этилган кўргазмалар фуқаролар учун янада қулай бўлди.

Оммавий сайёр қабулга келган ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари атрофлича тингланиб, қатъий назоратга олинди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 2318