Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев 2017 йилда олий даражадаги мулоқотлар сўнггида 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йили ва 2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказишга келишиб олган эди.
Бу халқларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тарихида ноёб воқеа сифатида қардошлик муносабатларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида ҳам ушбу анъанани давом эттирган ҳолда Қизилўрда вилоят филармонияси артистларининг чиқишлари ҳам халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни тараннум этди.
Тадбирда Республика тарғибот гуруҳи аъзолари, кенг жамоатчилик, аҳоли ва ёшлар қатнашди.
Кўрилганлар сони: 3324