Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепалик Раъно Валиева вилоятда

биринчи бўлиб пахта режасини бажарди

 

Айни кунларда республикамиз далаларида деҳқон-фермерларимизнинг  меҳнат-лари эвазига етиштирган  пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш фурсати етди.

Пахта далаларини кезар экансиз, чаноқларни безаган “оқ олтин” деҳқон меҳнати, азму-шижоати, қалб қўрини кўз-кўз қилаётгандек, гуё.

Қизилтепа туманининг Ўртачўл ҳудуди. 20 йилдан буён ушбу ҳудудда “Валиобод” фермер ҳўжалигини бошқариб келаётган Раъно Валиева ҳам мана шу тупроқдан барака топди. Қарийб юз гектар экин майдонида деҳқончилик қилиб, кўпчиликка ўрнак бўлиб келмоқда. Шу билан биргаликда ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиб,  ҳам ўз даромадини, ҳам бозорлар тўкинлигини таъминламоқда.

— Бу йил об-ҳаво бироз инжиқ келиб, бироз салқинроқ кечди. Шунинг учун ҳар йилгидан кечроқ бўлсада, халқимиз олдида юзимиз ёруғ бўлиб турибди, — дейди, Қизилтепа туманидаги “Валиобод” фермер ҳўжалиги раҳбари, “Эл юрт ҳурмати” ордени соҳиби Раъно Валиева.

Аёл бўла туриб қарийб эллик чоғли ишчи-ходимни юқори ҳосил, эл манфаати йўлида бошини бириктириб туришнинг ўзи бўлмайди, албатта. Агар давлатимиз бизни қўллаб-қувватламаса, бугунгидай натижаларга эришмаган, кўзланган ҳосилни ололмаган бўлардик, дейди фермер янги тизим ҳақида гапирар экан. Пахтачилик кластери тизими яратилгани деҳқонларнинг эртанги кунига бўлган ишончини янада оширди. Хом ашёнинг олувчиси аниқ, териб олиш бўйича ҳам, теримчиларнинг иш ҳақларини беришда ҳам муаммолар, ортиқча бош қотиришлар ўз-ўзидан барҳам топди.  

— Бу йил 31,3 гектар майдонга “оқ олтин” парваришладик. Биринчи теримни ўзидаёқ шартномавий режадаги 76,6 тонна ўрнига, 81 тонна ҳосил кўтариб, маррага биринчи бўлиб етиб келдик. Ҳали далаларимизда ҳосил мўл, — дейди Раъно опа Валиева.

Ҳозирда 60 дан ортиқ фермер ҳўжаликлари опа сингари Ўртачўл ҳудудида деҳқончилик билан шуғулланиб келади. Опа улар билан доим ҳамфикр, ҳаммаслак иш юритади. Бу юқори самарадорликнинг энг катта мезонидир, албатта. Ўртачўлда “Валиобод” фермер хўжалиги қатори бошқа ҳўжаликлар, хусусан, “Аҳад бобо” фермер хўжалиги ҳам давлат олдидаги шартномавий режасини ортиғи билан бажариб келмоқда. Жорий мавсумда “Аҳад бобо” хўжалиги ҳам 18 гектар ерга пахтанинг “Бухоро-6” навини эккан фермер ҳар гектаридан биринчи теримнинг ўзида 25 центнердан ҳосил олишга эришди.

Бугун обод ва файзли масканлардан бирига айланган фермерлар даласида иш қизғин. Раъно опа кеч бўлишига қарамасдан ўзига хос тароватли Ўртачўл оқшомида такрорий экинлар ҳолидан хабар олиб, сувчининг ишини назорат қилади.

Мақсад эса битта юқори ҳосилдорликка эришиш.

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 5108