Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоятимизда 7 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритаётган бўлиб, уларда 85 мутахассис 263 нафар кичкинтойни тарбиялаб келмоқда. Жорий йил охиригача вилоятимиз бўйича 120 нафар тадбиркор нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш таклифини билдиришган.

Ўзбекистон Республи­ка­си Вазирлар Маҳка­ма­сининг 2018 йил 25 июнда эълон қи­линган "Мактаб­га­ча таълим соҳа­сида давлат-хусусий ше­рик­ликни ри­вож­ланти­риш учун шарт-шароит­лар яратиш чо­ра-тадбир­лари тўғри­си­да"ги қаро­рига кўра, маз­кур тур­да­ги но­давлат муассаса таш­кил этаётган тадбир­кор­га тижо­рат банк­ла­ри то­мони­дан 15 йил муд­датга, 3 йил­лик им­­тиёз­ли давр билан йил­лик 1 фоиз ставка бўйи­ча кредит ажратилиши бел­­ги­ланди. Айни пайтда вилоя­ти­мизда бу каби имко­ният­дан фой­даланиш истагини бил­ди­раётган тадбиркор­лар сафи ортиб бормоқда.

"Қалдирғоч" нодавлат мак­табгача таълим муасса­са­си Кармана тумани "Сар­доба" маҳалла фуқаро­лар йиғинида фаолият бошлаганига кўп бўлмади. Ҳудуддаги фойдаланилмай келинаётган бино тадбир­кор Отабек Қудратов саъй-ҳаракатлари билан қайта реконструкция қилиниб, 100 ўринга мўлжалланган замонавий таълим муасса­сасига айлантирилди. Бу­нинг учун банк кредити ва ташаббус эгасининг ўз ҳисобидан 2,5 миллиарддан ортиқ маблағ сарфланди.

Бу ерда машғулотлар асо­сан рус ва инглиз тиллари­да ўтказилади. Шунингдек, болаларнинг спорт билан шуғулланиши ва интеллек­туал салоҳиятини ўстирув­чи қизиқарли ўйинларда иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилган. Таъ­лим муассасасида 15 нафар малакали педагог ва тар­биячи фаолият юритади.

— Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Навоий шаҳри ва Кармана тумани ҳудудида тарбияланувчилар учун бепул автобус қатнови йўлга қўйилди, — дейди муассаса мудираси М. Мўйинова. — Бундан таш­қа­ри, бу ерда болалар меҳмонхонаси ҳам мавжуд бўлиб, иш ва зарурат юза­си­дан узоқ сафарга кетаёт­ган ота-онанинг мурожаати­га кўра, кечаю кундуз бола парваришини ўз зимма­миз­га оламиз.

Айни кунларда тадбиркор яна бир хайрли ишга қўл урди. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудидаги бўш турган кичик ер майдо­нида иссиқхона барпо этил­моқда. Энди бола организ­ми учун фойдали бўлган помидор, бодринг ва турли кўкатларни шу ернинг ўзи­да етиштириш мумкин.        

Хатирчи туманидаги "Дўст­лик" маҳалласида ҳам ана шу типдаги муассаса фаолият юритади. "Хатир­чи агро престиж" фермер хўжалиги раиси Жамолид­дин Турсуновнинг ташаббу­си билан "Замира ая эрка­тойлари" нодавлат мактаб­га­ча таълим муассасаси янги тизимга ўтмоқда. Бино­нинг реконструкция қилиниши ва зарур жиҳоз­лар учун фермер хўжалиги ҳамда банк кредити ҳисо­би­дан 2,5 миллиард сўм сарф қилинди. Туманда йил якунига қадар яна 29 та нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосида мактаб­га­ча таълим муассасаси ташкил этилади.

Шу ўринда яна бир янги­лик. 2018 йил 30 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий нодавлат мактаб­га­ча таълим муассасалари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим муасса­салари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомларни тас­диқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, энди қишлоқ жойларда дав­лат-хусусий шерик­чилик асосида оилавий нодав­лат мактабгача таълим муасса­са­лари ташкил этилади. Мазкур турдаги масканлар­да 3-7 ёшли болалар қам­раб олиниб, уларнинг сони 7-12 на­фар­гача бўлиши назарда тутилган.

Шунингдек, кичик му­ас­са­са фаолияти учун ли­цензия олиш талаб қилин­майди ва бу лойиҳа ташаб­бускори тақдим этган ҳуж­жат­ларни ўрганиш асоси­да, тўғри­дан-тўғри музока­ра­лар ўт­казиш орқали амал­га оши­рилади. Бу эса ёш авлодни соғлом ва етук вояга етка­зиш, уларнинг қалбида хал­қимизнинг юк­сак маънавия­ти ҳамда инсонпарварлик анъанала­ри­га садоқат туй­ғу­ларини шакллантириш баробарида мамлакати­миз­да хусусий секторнинг янада ривож­ланишини таъ­минлаб, мак­таб­гача таълим муассаса­ла­ри­нинг тармо­ғи­ни кен­гайтириш, мод­дий-техника базасини мус­таҳкамлаш ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

 

Кўрилганлар сони: 5410