Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятида 30 апрель - 1 май кунлари “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форум бўлиб ўтди.

Бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтган йилдан эътиборан Навоий вилоятида анъанавий тарзда маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун халқаро бизнес форум ўтказилиб келинаёт-гани вилоятда тадбиркорлик ривожи учун кенг имконият эшикларини очиб бермоқда.

Бу йил ўтказилган “Invest in Navoi” II халқаро бизнес форумида дунёнинг 40 дан ортиқ давлатларнинг 250 нафарга яқин ишбилармон доиралари, салоҳиятли инвесторлари ҳамда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги мухтор элчилари ва дипломатлари ҳамда Республикамизнинг 200 дан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этди.

 Халқаро бизнес форумнинг Навоий вилоятида ўтказилгани ҳам бежиз эмас, албатта.

Зеро, бу воҳа республикамизнинг йирик индустриал ва маданий маркази ҳисобланиб, мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутади.

Етакчи саноат соҳалари кон-металлургия, кимё, энергетика, нефтегаз, ма-шинасозлик ва қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ҳисобланган вилоят ўзининг иқтисодий потенциали, ер ости бойликлари билан бутун дунёга машҳур.

Эркин иқтисодий зона, интермодал логистика маркази, халқаро аэропорт, қатор саноат корхоналари, йирик қувватли электр станцияси вилоятда тадбиркор-лик ривожи ва ишбилармонлик муҳитини кенгайтиришга мустаҳкам замин ярат-моқда.

Гўзал ва навқирон, технополис Навоий вилоятининг ҳудуди мамлакат умумий ер майдонининг тўртдан бир қисмини ташкил этади.

Ер ости ва ер усти бойликларига макон бўлган вилоят тупроғида Менделеев даврий жадвалидаги барча элементларнинг мавжудиги, бу ҳудуднинг имко-ниятлари нақадар кенглигидан далолат беради.

Энг эътиборлиси, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган олтиннинг қарийб 80 фоизи, цементнинг 43 фоизи, минерал ўғитларнинг 20 фоизи, электр энергиясининг 14 фоизи вилоятдаги “Навоий кон металлургия комбинати”, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Навоий иссиқлик электр станцияси” каби гигант корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил март ойидаги ташрифи чоғида тадбиркорлар учун шарт-шароитларни янада яхшилаш мақсадида Навоий вилоятига эркин иқтисодий ҳудуд мақоми берилди, Нурота туманидаги мармартошга бой бўлган “Ғазғон” қишлоғини шаҳарчага айлантириш ташаббуси илгари сурилди. 

Бу эса ўз-ўзидан эндиликда маҳаллий тадбиркорлар ва хорижий инвес-торларга вилоятда ўз бизнесларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун янада қулай муҳит яратмоқда.

 “Навоий” халқаро аэропорти орқали Европа ва Осиё давлатлари ўртасидаги йўналишларда йилига 300 минг тонна юкни қабул қилиш ва жўнатиш имконини берадиган қуруқликдаги порт яратилмоқда.

Эътироф этиш жоизки, айни пайтда вилоятда 134 та қўшма ва хорижий корхоналар фаолият кўрсатаётган бўлса, уларнинг 21 таси жорий йилнинг ўзида ташкил этилди.

Навоий - Буюк Ипак йўлининг чорра-ҳасида жойлашган кўҳна ва навқирон макон ҳисобланади.

Шу сабабли вилоятда туризмни ривожлантиришга қаратилган эътибор натижасида қайта тикланган Нурота Чашма мажмуаси, Маликработ ва унинг Сар-добаси, Мавлоно Ориф Деггароний зиёратгоҳи, Мир Саид Баҳром мақбараси, Қосим Шайх Азизон меъморий мажмуаси, Тошмасжид, Сармишсой каби кўплаб тарихий қадамжолар ҳамон бу заминнинг ўтмишидан сўзлаб турибди.

Халқаро мақомга эга бўлган ушбу анжуманни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, ҳудудга инвестицияларни янада кўпроқ жалб қилиш, ишби-лармонлар учун яратилган қулай муҳит ва шарт-шароитлар ҳақида маълумот беришдан иборатдир.

— Мен ушбу анжуманда қатнашиб турганимдан жуда хурсандман, — дейди Алжир Халқ Демократик Республикаси элчиси Бушерит Насер. — Навоийга биринчи бор келишим бўлса-да, бу вилоятнинг саноат салоҳияти, инвестиция ва соғлом ишбилармонлик муҳити ҳақида жуда кўп эшитганман. Бугунги учрашувда бу хусусида батафсил маълумотга эга бўлдим. Бу ерга келишдан асосий мақсадим Алжирлик тадбиркорларни Навоийга жалб қилган ҳолда келажакда Алжир ва Ўзбекистон ҳамкорлигидаги қўшма корхона фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан иборатдир.

Бизнес форум иштирокчилари дастлаб “Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан танишдилар, вилоятнинг йирик корхоналарига ташриф буюрдилар. Шунингдек, Навоий вилоятининг диққатга сазовор жойларида бўлдилар.

1 май куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да халқаро бизнес форумнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

— Бангладеш ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик узоқ йиллардан буён ривожланиб келмоқда. Бизнес форумга таклиф қилишганидан жуда хурсанд бўлдик, — дейди Бангладеш Республикаси элчисининг ёрдамчиси Нрипендра Чандра Дебнатҳ. — Бизнинг инвесторлар асосан Европа мамлакатлари билан яқин иқтисодий ҳамкорлик қилиб келади. Ўзбекистонда ҳам бизнес қилиш имкониятлари жуда юқори. Бангладешда асосан текстил ва енгил саноат соҳаси жуда яхши ривожланган. Учрашувда менга Навоийда ҳам айнан шу йўналишдаги “Бахт-Навоий”, “Навбаҳор текстил” ва “Тошработ текстил” каби корхоналар фаолият кўрсатаётганлигини айтишди. Демак, ушбу соҳада ҳамкорлик қилинса, бу иккала томон учун ҳам жуда фойдали бўлади.

Куннинг иккинчи қисмида форум иштирокчиларининг “Навоий эркин иқтисодий зонасида тор доирадаги учрашувлари, музокаралари бўлиб ўтди.

—  Бизнинг бизнесимиз тез тиббий ёрдамнинг хусусий йўналишида. Мазкур соҳада 26 йилдан буён фаолият олиб борамиз. Ўзбекистонда ҳам сўнгги йилларда тиббиётнинг тез ёрдам йўналишига хусусий секторни жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Ушбу бизнес форумда иштирок этиб, Навоий вилоятининг шимолий ҳудудлари маъмурияти билан музокаралар олиб бордик. Мазкур ҳудудларда, айниқса, Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманида ўз хусусий тиббий муасса-саларимизни очиш ниятидамиз, — дейди Қозоғистон Республикасидаги “INTERTICH” МЧЖ Бош директори Айзада Алимбетова.        

Форум доирасида иштирокчилар учун вилоятнинг туристик салоҳияти билан таништириш мақсадида етти минг йиллик тарихга эга, очиқ осмон остидаги музей “Сармишсой” музей қўриқхонасига саёҳат уюштирилди.

Икки кун давом этган бизнес форум якунида кўплаб манфаатли шартномалар имзоланиб, истиыболли лойиҳалар бўйича келишувларга эришилди.  

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 19570