Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йил 31 октябрь куни халқ депутатлари вилоят Кен­га­­шининг навбатдаги қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Қ. Турсунов олиб борди.

Кун тартибидаги дастлабки маса­ла — Республика ишчи гу­ру­ҳининг Кармана, Нурота, Навбаҳор, Хатирчи туманларидаги иж­тимо­ий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муам­мо­ларни ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бар­та­раф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Фу­қаролик жа­мияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил инс­титути Навоий ҳудудий бўлинмаси раҳбари М. Ҳамидов ҳи­со­­бот берди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан­ти­ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар страте­гия­­­сида белгиланган мақсадлар доирасида вилоятимизни иж­ти­моий-иқтисо­дий ривожлантириш бўйича барча даражадаги дав­лат ҳокимияти ор­ган­лари зиммасига муҳим вази­фа­лар юк­ла­тилди. Олий Мажлис, маҳаллий депутатлик корпуси ҳам­да жа­моат ташкилотлари фаолия­ти­нинг устувор йўналиши эса улар ижро­си юзасидан таъсирчан пар­ламент, депутатлик ва жамоат­чи­лик назоратини таъминлашдир.

Ўз навбатида, турли соҳа­ларда­­ги му­ам­мо­­лар ечимига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ак­сарият туманлар аҳолисига иш ўринлари етишмас­ли­ги, коммунал хизматлар сифати­нинг пастлиги, йўлларнинг носоз­лиги, қонунга хилоф қури­лиш­лар­нинг кўплиги ташвишга сол­­моқда. Шунингдек, айрим фуқаро­ларнинг атроф-муҳитга за­рар етка­заётгани кенг жамоатчи­ликда жид­дий таш­виш уйғотаётир. Давлати­миз раҳ­бари ташаббуси асосида ишлаб чиқилган "Обод маҳалла" дас­тури доирасидаги вазифалар­нинг сўз­сиз ижро этилишини таъ­мин­лашга ҳисса қўшиш вакиллик органлари фаолиятининг ҳам ус­тувор йўна­лиш­ларидан бири бў­лиши даркор.

Халққа энг яқин бўғин сифатида маҳалла институти нуфузини яна­да ошириш бугунги куннинг муҳим талабидир. Шу боис, юқо­ридаги ту­манлардаги аҳвол ишчи гуруҳи томонидан алоҳида ўр­­га­нилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Маж­лиси Сенати Раиси иштиро­кида туман Кенгашлари сессияла­ри­да муҳокама этил­­ди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Сессияда мазкур ту­­манлар секторлари раҳ­барларининг бу борадаги ҳисобо­ти тинг­­ланди, вилоят ҳокими ўрин­бо­сарлари ва туман ҳокимлари, сек­­торлар раҳбарларига аниқлан­ган муаммо ва камчиликларни бар­тараф этиш бўйича чора-тадбир­лар лойиҳасини Олий Маж­лис Сена­­тига тақдим этиш, маҳалла фуқаро­лар йиғинлари билан бир­га­ликда тегишли "Йўл харита"ла­ри ишлаб чиқиш, бел­ги­ланган ва­зи­фалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъ­минлаш маж­бурияти юклатилди.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси то­монидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида аҳоли саломатли­ги­ни сақ­лаш бўйича амалга оши­­рилган иш­лар юзасидан бошқарма бошлиғи Ф. Fаффоров ҳи­­собот берди.

Ўзбекистон Республикаси Пре­зи­дентининг 2017 йил 29 март­да­ги "Ўз­бекистон Республикасида бир­ламчи тиббий санитария ёр­дами муас­сасалари фаолиятини ташкил этишни янада та­ко­мил­лаштириш чора-тадбирлари тўғ­рисида"ги қа­­ро­ри ижро­сига асо­сан вилоят­даги бирламчи тиббий санитария ёрдами муас­­саса­ларини мақбул­лаш­тириш натижа­сида 147 та қиш­лоқ врач­лик пункти­­дан 34 та қишлоқ оилавий по­ликлиникаси ва 55 та қишлоқ врач­лик пункти ташкил этил­ди. 26 та қишлоқ врач­лик пункти ши­фо­корлар истиқомат қи­лиши учун уй-жойларга ва 21 та ҚВП тез тиб­бий ёрдам шохобча­лари­га ай­­лантирилди. Навбаҳор ва Кармана туманларида 5 тадан, Қизилтепа ту­манида 11 та, Хатирчи туманида 8 та, Нурота туманида 4 та ва Кони­мех ту­манида 1 та қиш­лоқ оилавий поликлини­ка­лари янгидан таш­кил­лаштирилди. Тез тиббий ёрдам бў­лимларига жами 1,9 мил­лиард, амбу­латория поли­кли­ни­ка муас­саса­ларига 62,7 мил­лиард, жорий таъмирлов учун 3,7 миллиард, капи­тал таъ­мир­ловга 2,1 миллиард, юм­шоқ жи­ҳозлар хари­ди учун 749,5 мил­лион, асо­сий воситалар хариди­га 5 мил­лиард сўм маблағ аж­ратилди.

Аммо тизимда одамларда ҳақли эътироз уйғотаётган муам­мо ва камчиликлар мавжуд. Уларни бар­та­раф этиш бўйича му­та­­сад­дилар­га қатор топшириқлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Прези­дентининг 2017 йил 9 ок­тябр­даги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳу­­қуқ­лари ва қонуний манфаатларини ҳи­моя қи­лиш, қишлоқ хўжалиги экин май­донларидан са­ма­рали фой­дала­ниш тизими­ни тубдан такомил­лаш­тириш чора-тад­бирлари тўғри­сида"ги фар­мони ижроси юза­сидан сўз олган депутатлар то­монидан деяр­­ли барча туман ва шаҳарлардаги "Томорқа хизмати" кор­хоналари фао­лияти талаб да­ра­жасида эмаслиги алоҳида таъ­кид­ланди. Мазкур ташкилотлар хиз­мат соҳасини кенгаштириш, қиш­лоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар­ни жадал амалга оши­риш, экин майдонларидан фойдаланиш сама­ра­дорлигини яна­да яхшилаш, экил­ган қиш­лоқ хўжалиги экинла­ри пар­ва­ри­шини ўрганиш ҳамда аниқ­лан­­ган кам­чиликларни барта­раф этиш, ишлаб чиқилаётган истиқболли лойиҳаларни кредит маб­лағлари билан таъ­минлаш бў­йи­ча масъул ходимлар ҳамда депу­тат­ларга аниқ топшириқлар берилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан парламент ҳамда халқ де­путатлари маҳаллий Кенгашлари олдига янги ва устувор вази­фалар қўйил­моқда. Уларнинг ижроси мунтазам назорат ва изчил ёндашувни талаб этади. Шуни инобатга олиб, шу билан бирга дои­мий комиссиялар ҳамда депу­татлик гуруҳ­лари фао­лия­ти са­­марадорлигини ошириш мақсадида Кен­гаш таркибида жа­моат­чилик асосида фаолият кўрса­тувчи раис ўринбосари лавози­ми­ни жорий этиш ва унинг вазифа­ларини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сессия қарори би­лан депутат То­либ Саи­дов Кенгаш раиси ўрин­босари этиб сайланди.

Сессияда халқ депутатлари ви­лоят Кенгашига сайлов ўт­ка­зувчи вилоят сайлов комиссияси аъзоли­ги­дан чиқариш ва аъзо­ликка тас­диқлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Сессия қа­рори билан Ф. Шеров халқ депутатлари вилоят Кен­гашига сай­лов ўтказувчи ви­лоят сайлов комиссияси аъзоли­гидан чи­қарилди. Ф. Холбутаев эса халқ де­путатлари вилоят Кен­га­ши­га сай­лов ўтказувчи вилоят сайлов комис­сияси аъзоси этиб тас­диқ­ланди.

Шунингдек, депутатлар "Фуқаро­лар йиғини раиси (оқсо­қоли) сай­лови тўғрисида"ги, "Хусусий уй-жой мулкдор­лари шир­кат­лари тўғ­рисида"ги Ўзбекистон Республи­каси Қо­нунлари ва Ўз­бекистон Республикаси Прези­ден­тининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомил­лашти­риш чора-тадбир­лари тўғрисида"­ги фармони, 2016 йил 2 ноябр­даги "2016-2020 йилларда Ўзбе­кис­тонда она­лик ва болаликни муҳо­фаза қилиш ти­зимини тубдан тако­мил­­лаштириш чора-тадбирла­ри тўғри­си­да"ги, 2018 йил 4 ав­­густ­даги "Ҳарбий-маъмурий сек­тор­ларни ри­­вож­лан­тириш жамғар­масини ташкил этиш тўғрисида"­ги қа­рор­лари­нинг вилоятдаги ижро­си, норма ижодкор­лиги фао­лия­ти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати, кузги-қишки мав­сум­­га тай­ёргарлик ҳамда бошқа масала­ларни ҳам муҳокама қилдилар.

Кун тартибида кўрилган масала­лар юзасидан тегишли қарор­лар қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 4731