Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Барча соҳалар қатори мактабгача таълим тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилаётир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 30 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарор тизимни ислоҳ этишда дебоча бўлган бўлса, жорий йилда соҳа ривожига бағишланган ўндан ортиқ ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ёш авлоднинг комил инсон бўлиб вояга етишида муҳимдир.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан соҳада илк маротаба ота-оналар ва жамоат тузилмалари МТМ бошқаруви бўйича ваколатга эга бўлди. Кузатув кенгаши фаолияти ота-оналарни ўқув-тарбия жараёнларига жалб этиб, мактабгача таълим муассасаси бошқаруви механизми шаффофлигини таъминлайди. Илгари мудиралар фақат ҳудудий бўлимлар олдида ҳисобот берган бўлсалар, эндиликда улар ўз ҳаракатлари учун ота-оналар олдида жавобгардир. Шунингдек, мудиралар якка тартибда қарор қабул қилолмайди. Молиявий қонунбузарлик ҳолати аниқланган тақдирда кузатув кенгаши муассаса раҳбарини лавозимдан озод этиш масаласини кўтариши мумкин.
Кузатув кенгаши аъзолари таклиф этилган номзодлар орасидан мудирани сайлайди ва уни лавозимидан озод этиш бўйича таклифлар киритади. Улар молиявий ҳисоботни қабул қилиш билан бирга ходимлар фаолияти бўйича сўровлар ўтказади, устувор масалалар ва уларнинг ижросини назорат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг МТМнинг кузатув кенгаши ҳақида низоми асосида бугунги кунда вилоят мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги бўлимлар ва муассасаларда тарғибот ва ташвиқот ишлари йўлга қўйилиб, унинг асосий иштирокчилари бўлган ота-оналар билан индивидуал суҳбатлар ва учрашувлар ташкил этилмоқда.

Д. ТИЛАВОВА,
вилоят мактабгача таълим бошқармаси методисти.

Кўрилганлар сони: 4415