Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий маданият ва санъат коллежида "Нафосат-2018" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Аёлларнинг кийиниш мадания­тини юксалтириш, улар ўртасида мил­лий ва замонавий руҳдаги, менталите­тимизга мос либослар андозасини тарғиб қилиш мақса­дида ташкил этилган танловда 10 нафар­дан зиёд дизайнер-тикув­чилар қатнашди.

Тадбирда иштирок этган вилоят ҳо­кими ўринбосари, Хотин-қизлар қўми­таси раи­си Н. Содиқова мамлакати­миз­да аёллар­га эҳтиром кўрсатиш, уларнинг жа­миятдаги ўрни ва нуфу­зини ошириш, ижодий сало­ҳиятини қўллаб-қувват­лаш ҳамда рағбатлан­тириш йўлидаги самарали ишлар хусусида тўхталди.

Иштирокчилар дизайнерлик фао­лия­ти, миллий либослар тайёрлашга замонавий ёндашув, соҳани ривож­лан­тиришга оид илғор тажриба ва таклифлар, шунингдек, етакчи аёл, талаба қиз, ижодкор аёллар тимсол­ларида либослар намойиши ҳамда эркин мавзу шартлари бўйича ўз маҳо­­ратини намойиш этдилар.

— ИИВ Навоий академик лицейида ўқиш билан бирга миллий ва замо­навий кўринишдаги либослар яра­тиш­га қизиқаман, — дейди Д. Қурбо­нова. — Қизлар ўртасида урфга айла­ниб бораётган антиқа либосларни кўриб, баъзида миллийлигимиз би­роз унути­лаётгандек туюлади. Ўзли­гимизга хос миллий урфдаги либос­ларга зарур меъёр­ларни сақлаган ҳол­да замона­вий­лик сингдирилса, ҳақиқий нафосат ва гўзаллик намоён бўлади. Турли соҳаларда меҳнат қила­ётган аёлларга идорабоп кийим тикиш устида излан­дим. Либослар дизайни­ни яратишда уларнинг бежирим ва хушбичим бўлишига эътибор қаратдим.

Навоий шаҳридан Дурдона Тошқуло­ва биринчи, Зарафшон шаҳридан Комила Саидова иккинчи, Қизилтепа туманидан Зулфизар Fафурова учин­чи ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Кўрилганлар сони: 5392