Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, корхона ҳамда ташкилотлар вакиллари иштирокида ижро интизомига бағишланган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис па­латалари, Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президенти Админис­тра­цияси, ҳукумат ҳужжатлари ва топшириқларнинг бажа­ри­лишини ташкил этиш ҳамда ин­тизомни янада мустаҳ­кам­лаш масалалари кўриб чи­қил­ди. Шунингдек, жисмоний ва юри­дик шахсларнинг муро­жаат­лари билан ишлаш, меъ­ё­рий-ҳуқуқий ҳужжатларни иш­лаб чиқиш борасидаги ишлар ҳам кун тартибидан жой олди.

Семинарни вилоят ҳокими­нинг ўринбосари Ф. Солиев олиб борди.

Вилоятда Президент ва ҳу­кумат қарорлари ижросини таъ­минлаш, мурожаатлар ҳам­да кадрлар билан ишлаш, шунингдек, архив фаолиятини таш­киллаштириш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оши­­риляпти. Давлатимиз раҳ­барининг жорий йил 12-13 март кунлари вилоятимизга таш­­­ри­фи чоғида берган топ­ши­риқ­лари ижросини бел­ги­ланган муд­­датда ва сифатли бажа­риш­га алоҳида эътибор қа­ра­тилмоқда. Вилоят ҳокими қа­рорлари, чора-тадбирлар дас­турлари, йўл хариталари тас­диқланиб, халқ депутат­лари ви­лоят Кенгаши сессия­ларида муҳокама қи­линди. Ўринбосар шулар ҳа­қида га­пирар экан, раҳ­бар ва мута­садди ходим­ларнинг бу бора­даги масъу­лия­ти ҳамда жа­воб­гарлигини яна­да оши­риш лозимлигини таъкидлади.

Йиғилишда Вазирлар Маҳ­камаси масъул ходими Ш. Ма­жидов вилоятда ижро ин­ти­зо­мининг ҳолати тўғри­сида ах­бо­рот берди.

Бундан ташқари, ҳужжат­лар­ни рўйхатга олиш, расмий­лаш­тириш ва ижрочиларга ет­казиш тизими ҳамда муро­жаат­лар би­­лан ишлашга бўлган янги та­лаблар, назоратни ти­зимли йўлга қўйиш чора-тад­бирлари, шунингдек, норма ижод­кор­лиги, меъёрий ҳуж­жатлар ло­йиҳаларини экспер­тизадан ўт­казиш ва уларни тар­ғиб қилиш асослари тўғ­рисида ҳам маъ­рузалар қи­линди. Мутасадди­лар­нинг ах­борот ва маъруза­лари тинг­ланди.

Семинар иштирокчилари ўз­ларини қизиқтирган савол­ларга масъуллардан тегишлича жавоб олдилар.

Тадбир якунида кун тар­ти­бидаги масалалар бўйича қў­йилган муҳим вазифалар юза­сидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўз мухбиримиз.

Кўрилганлар сони: 4264