Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа тумани Ванғози қишлоғи ҳудудидаги 13 умумтаълим мактабида 700 нафардан зиёд ўқувчи таълим ва тарбия олмоқда. Мазкур даргоҳ «Билим рейтинги»да юқори ўринларни эгаллаб келяпти. Албатта, бунда ўқитувчиларнинг муносиб ҳиссаси бор.
Маърифат масканида ташкил этилган 15 та тўгаракда ўқувчиларнинг 80 фоизи ўзи танлаган йўналиш бўйича иқтидорини камол топтирмоқда. Кутубхонанинг 610 нафар аъзоси бор.
Яқинда мактабда ўтказилган «Китоб марафони»да ота-оналар, «Оқмачит» маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари уюшқоқлик билан қатнашди. Натижада марафонда 2 миллион 500 минг сўм маблағ жамғарилди.
Тадбирда сўз олганлар юртимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан китоб мутолаасига катта эътибор қаратилаётгани, китобхонлик ҳаракати рағбат топаётгани хусусида тўхталдилар.

С. ЭГАМОВ,
фахрий педагог, Қизилтепа тумани.

Кўрилганлар сони: 5129