Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда сўнгги йилларда таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, жаҳон стандартлари даражасига етказиш борасида давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар амалда ўз натижасини бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожланти­риш­нинг бешта устувор йўналиши бў­йича Ҳаракатлар страте­гия­сига мувофиқ, қатор устувор вазифаларни назарда тутув­чи Ёшларни маънавий-ахло­қий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таъ­лим-тар­­бия бериш тизимини си­фат жиҳатидан янги бос­қич­га кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тас­диқ­ланди.

Ҳужжатда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида жиноят со­дир этилишининг олдини олиш, соғ­лом турмуш тарзини шакл­лантиришга эътибор қа­ра­тиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шу­ғул­ланиши учун шарт-шароит­лар яратиш лозимлиги на­зар­да ту­тилган. Унинг ижроси си­фа­тида таъ­лим муасса­са­мизда ўт­кази­ла­диган "Ўз уйингни ўзинг асра", "Биз — терро­ризм­га қаршимиз!", "Буюк аж­додларга муносиб авлод" мав­зуларидаги маънавий тад­бир­ларда қатъий ҳаётий по­зиция, кенг дунёқарашга эга бўл­ган фидойи ва ватанпарвар ёш­ларни мил­лий ва умумин­соний қад­­риятларга содиқлик, диний бағ­рикенглик ва мил­лат­лараро тотувлик руҳида тар­бия­лашга катта эътибор қа­ра­тиляпти.

Муассасамиз вилоятда фран­­­­цуз тили фани бўйича таянч мактаб ҳисобланади. 2016 йилда француз тили фани ўқитувчилари Парижда таж­­риба алмашиб қайтган бўл­са, 2017 йил фан олимпиа­да­сининг вилоят босқичида 9-синф ўқувчиси Фарида Ну­рил­­лаева биринчи ўринни эгаллади.

Мактабда ташкил этилган 20 та фан ва 6 та спорт тў­га­ра­гига ўқувчилар тўлиқ қамраб олинган. Мактабимиз  йи­гит­лари жорий йил март ойи­да ўтказилган "Умид ниҳол­лари" республика спорт му­со­бақа­ларида футбол бўйича 2-ўрин­­ни эгаллади. 11-синф ўқув­­чи­си Ҳуснора Идиева мил­лий ку­раш бўйича Ўзбекистон чем­пиони бўлди.

Ўқувчи ёшларни ижтимоий му­­ҳофаза қилиш, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини мод­дий ва маънавий қўллаб-қув­ватлаш мақсадида 6 та оила фарзандлари кийим-ке­чак ва бепул ўқув қуроллари би­лан таъминланди.

Шунингдек, ёшларни касбга йўналтириш мақсадида меҳ­нат дарсларида олиб бо­ри­лаётган машғулотларга ҳу­нармандлар жалб этила­ёт­гани дурад­гор­лик, заргар­лик, кулолчилик, ти­кувчилик, ўй­макорликни ўрга­наётган ўқув­чиларнинг қизи­қиш­лари­ни юк­салтиришда му­ҳим омил бўлмоқда. Мақсад ке­ла­жак ав­лодни жамият учун ке­ракли ин­сон этиб тарбия­лаш, ўз ҳаё­тини муносиб қури­ши­да кў­мак­­дош бўлишдир.

Х. ХУДОЙҚУЛОВА,

Навбаҳор туманидаги 26-мактаб ўқитувчиси.

 

Кўрилганлар сони: 4867