Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимиз иқтисодиётида юз бераётган таркибий ўзгаришлар соҳага инновацион ёндашув орқали комплекс ривожланишни таъминлашга хизмат қилмоқда. Хусусан, инвестиция иқлимини яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш, бизнесни жадал ривожлантириш учун асос сифатида инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини самарали тартибга солиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилайтгани қувончлидир, албатта.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 28 январда эълон қилинган «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ана шу йўлдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.
Фармонда Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестисиялар бўйича давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини ташкил этилиши белгиланган.
Мазкур ҳужжатга асосан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг ваколатли вакиллари ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари негизида Вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар)даги ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Эндиликда мазкур вазирлик ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириб, давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурлари, шу жумладан, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишини мувофиқлаштиради. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ўзаро самарали ҳамкорликни амалга оширади. Давлат органлари ва ташкилотларининг, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамда хорижий молия ва иқтисодий институтлардаги доимий вакилларининг, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида ташқи иқтисодий фаолият масалалари билан шуғулланувчи ходимларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга кўра, вазирлик инвестиция ва савдо фаолиятига, жумладан, инвестисия лойиҳаларини амалга оширишга салбий таъсир кўрсатадиган муаммоларни ўрганишни таъминлайди. Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, устав капиталида давлат улуши устун бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ташаббуси билан қиймати 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ эквивалентдаги инвестисияларни жалб қилиш соҳасидаги келишувлар Вазирлик билан олдиндан келишилиши шарт.
Фармонда 2019 йил 1 мартгача «Инвестиция портали»да инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларининг марказлашган маълумотлар базаси яратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, жорий йил 1 июлдан бошлаб инвесторлар билан ўзаро алоқалар «ягона дарча» тамойили асосида амалга оширилади.
Ҳужжатда белгиланишича, ҳукуматнинг давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш функцияси Молия вазирлигига юкланди ҳамда жамғарма 2019 йил 1 февралдан тугатилади. 2019 йил 1 июнгача Ўзбекистон Республикасининг интерактив инвестициявий харитаси ишлаб чиқилади.

Дўстлик байроғи газетаси муҳбири

Кўрилганлар сони: 4264