Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Қонуни 2019 йилнинг 12 июлида қабул қилинган эди.

Ушбу Қонун 4 боб ва 21 моддадан иборат бўлиб, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир белгиланган талабларга риоя этилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Айнан шу Қонун муҳокамасига бағишланган давра суҳбати Ёшлар марказида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Жамшид Ходжаев, вилоятдаги масъул, тегишли соҳа ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ҳар-бир таклиф этилган соҳа ходимлари фикр - мулоҳазаларини билдирди.

Гўдак – бир ёшгача бўлган бола, кичик ёшдаги болалар эса уч ёшгача бўлган болалар тушунилади. Айни бу муҳим паллада болани кўкрак сути билан озиқлантириш унинг келгуси камолотида муҳим ўрин тутади. Бу борада ёш оналарга кенг жамоатчилик орқали тарғибот қилиниши, махсус дарслар ташкил этилиши бўйича ҳам келишиб олинди.

 

 

  

Кўрилганлар сони: 3454