Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Жорий йилнинг Наврўз умумхалқ байрамигача Навоий вилоятида 181 нафар ногирон, меҳнатга лаёқати чекланганларга Юртбошимиз ташаббуси билан бошланғич бадал тўловлари ҳомийлар томонидан амалга оширилган янги уй-жойлар тақдим этиш режалаштирилган бўлса, айни пайтгача уларнинг 85 нафари шундай имкониятларга сазовор бўлди.

Давлатимиз раҳбари томонидан одамларнинг ҳаётий эхтиёжи ва орзу интилишлари бўлган уй-жой билан боғлиқ масалаларни ижобий ҳал этиш доимий диққат-эътиборда бўлиб келмоқда.

Шу ўринда сўнгги икки йилда аҳолини ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда имконияти чекланган қатламини ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш борасидаги ишлар янада янги босқичга кўтарилди.

Айниқса, Президентимизнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш барча нарсадан устун эканлигининг амалдаги ёрқин ифодаси бўлди.

Вилоятда ўтган йили давомида 420 нафар имконияти чекланган фуқа-роларга ногиронлик аравачалари топширилди. 382 нафар эхтиёжманд оилалар фарзандлари ёзги дам олиш оромгоҳларига жалб этилди, 50 нафар фуқароларга ортопедик протезлар берилди. Бир сўз билан айтганда, 2018 йил давомида Навоий вилоятида имконияти чекланган фуқароларга 4 ярим миллиард сўмдан ортиқ ҳомийлик асосида моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилди.

Куни кеча Навбаҳор, Хатирчи ва Қизилтепа туманларида истиқомат қилаётган 32 нафар ногиронларга ҳам бошланғич тўловлари тўланган замонавийянги уй калитларининг тантанали топширилгани улар кўнглини тоғдек юксал-тирди.

Навбаҳорлик иккинчи гуруҳ ногирони Дилфуза Аҳмедова ёлғиз ўзи 3 нафар фарзандини ўн йил давомида қариндошларининг уйида яшаб вояга етказди. Бу қийинчилик унинг қаддини янада букиб келди. Ёлғиз боши билан фарзандлар тарбияси, уй муаммоси унга ҳамиша ташвиш туғдирди. Бугун Дилфуза опа учун энг бахтли кун. Опанинг қувончи чексиз. Айни чоғда унинг армонлари ушалди. Бошланғич тўлови тўланган сертификат ҳамда замонавий уй-жойга эга бўлди.

— Тўғриси, ҳаяжондан кўзимга ёш келди. Бугун барча қийинчиликларим унут бўлгандек, гўё. Президентимизнинг “уйи борнинг, ўйи йўқ”, деган сўзлари тасдиғини бугун ўзимнинг ҳаётим мисолида гувоҳи бўлиб турибман. Фарзандларим қалби ҳам шодликка лиммо-лим. Шундай имконият яратиб, бизга ғамхўрлик кўрсатган Президентимиздан чексиз миннатдормиз, — дейди Дилафрўз Аҳмедова.

Эзгулик, саховатпешалик ва одамийликнинг юксак намунасини ўзида мужассам этган бундай тадбирлар миллий қадриятларимизни ва анъанала-римизни янада улуғлантиргани билан аҳамиятлидир.

Тадбирларда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Отабек Аслонов.

Кўрилганлар сони: 4072