Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Инсон маънавиятини бойитиш, қалбларни эзгуликка ошно этишда театр санъатининг ўрни беқиёс. Ўзбекистон давлат "Сатира" театри ижодий жамоасининг вилоятимизга сафари ҳам айни шу мақсадга хизмат қилиб, томошабинларга хайрли ҳайратлар улашди.

Навоий темир йўл вокзалида Ўзбекистон халқ артисти, театр бадиий раҳбари Хай­рулла Саъдиев бошчилигидаги ёш санъат­корлар кенг жамоатчилик томонидан кў­таринки кайфиятда кутиб олинди.

Театр жамоаси дастлаб вилоятимизнинг олис чўл ҳудуди — Учқудуқ туманида бўлди. Истеъдодли санъаткорлар билан учрашув чекка туман аҳлига бир олам қувонч бағиш­лади. Атоқли маърифатпарвар ёзувчи Маҳмудхўжа Беҳбудий қаламига мансуб "Падаркуш ёхуд ўқимағон боланинг ҳоли" миллий фожиавий спектакли то­моша­бинларда катта таассурот қолдирди.

Асар режиссёр Жўрабек Рўзметов томо­нидан саҳналаштирилган бўлиб, унда илм олишдан ор қилган арзанда ўғил Тош­мурод ва фарзандини билимли бўлишга даъват этмаган бой отанинг аянчли тақди­ри кўр­сатиб берилади. Вақтини кайфу сафо билан ўтказиб юрган эрка фарзанд асар охирида отасининг қотилига айлана­ди. Энг ачинарлиси, бу фожиага ўғлини тантиқ қилиб ўстирган бойнинг ўзи ҳам бирдек айбдор бўлади.

Спектакль намойиши Зарафшон, Навоий шаҳарлари ҳамда бошқа туманларда илиқ кутиб олинди.

— Навоий мен учун қадр­дон вилоят­лардан бири, — дей­ди биз билан суҳ­бат­да театр бадиий раҳба­ри Х. Саъдиев. — Ўт­ган йи­ли ҳам ижо­дий са­фар билан бу ерда бўл­ган­дик. Ви­лоятдаги бун­­ёд­кор­лик ишлари­ни кўриб, ша­ҳар­нинг йил­дан-йил­га кўр­кам­ла­шиб бора­ёт­ганидан бо­шим ос­монга етди. Бу гал ҳам бизни то­моша­бин­лар кўта­ринки руҳда қар­ши олишди. На­мойиш учун маз­кур асар­ни бежиз танла­ма­дик. Ўқиш, илмли бў­лиш ҳам­ма замонда  долзарб ма­салалардан бўл­ган. Айниқса, ҳозир ёшла­ри­мизнинг ўзини кўрсатиши учун ҳамма шароитлар яратил­ган. Фақат вақтни беҳу­да сарфла­май, фой­дали амаллар билан банд бўлиш керак. Спектакль ёшлар билан бирга ота-оналар учун ҳам сабоқ бўларли жиҳатларга эга. Ўз навбатида ана шундай хайрли ишларни амалга оширишда бизга яқиндан кўмак берган вилоят ҳокимлиги ҳам­да масъ­ул таш­килотларга ўз миннат­дор­лиги­мизни бил­дирамиз. Навоийга келгусида яна ижодий сафарлар билан келиш нияти­дамиз.  

— Спектакль ёшлар тарбиясига жиддий ёндашиш лозимлигига барчанинг эъти­борини қаратади, — дейди томошабин­лардан бири, Навоий шаҳри "Зараф­шон" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н. Қаҳҳорова. — Отанинг ўз ўғли то­мо­нидан ўлим топиши ва бунга маъри­фат­сизлик сабаб бўлгани фарзанд­лари­миз тақдирига, юриш-туришига бе­пар­во бўл­масликка чорлайди. Бундай то­мо­шалар тар­биявий  аҳамиятга эгалиги билан диқ­қат­га сазовордир. 

Ўзбекистон давлат "Сатира" театрининг вилоятимиз бўйлаб ижодий сафари давом этмоқда.

Кўрилганлар сони: 5628