Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Юртимизда спортга қаратилган юксак эътиборнинг меваси сифатида барча туман, шаҳарларда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ташкил этилди. Минглаб ўқувчи-ёшлар жисмоний салоҳиятини ошириш, ўз иқтидорини намоён этиш имконига эга бўлди.

Навоий шаҳрида спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихти­сос­лаштирилган болалар ва ўсмир­лар спорт мактабида 799 нафар ўқувчи спортнинг енгил атлетика, теннис, бадминтон, волейбол, фут­бол, стол тенниси, регби-7, баскет­бол каби турлари билан шуғулла­нади. Уларга 30 нафар малакали му­раббий спорт сирларини ўргатиб келмоқда.

Жорий йил ўқувчиларимиз учун муваффақиятларга бой бўлди. Ўтган 11 ой давомида мактаби­миз спортчи­лари томонидан Ўзбе­кис­тон чемпио­нати ва кубоги мусо­бақаларида 40 та олтин, 36 та кумуш, 72 та бронза, халқаро турнир ҳамда Осиё чемпио­натларида 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали қўлга киритилди.

Енгил атлетикадан ташқари бад­мин­тон, регби-7 бўйича ҳам сов­рин­ли ўринларни эгалладик. Қувончли­си, мазкур спорт турлари бўйича шу­ғулланувчиларимиз орасида Ўзбе­кис­тон терма жамоаси аъзолари ҳам бор.

Кўрилганлар сони: 6131