Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да "Ўзбекистонда Қозоғистон таълим кунлари" мавзусида илмий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

  Вилоят ҳокимлиги, Бутунжаҳон Қозоқ­лар Ассоциацияси, Навоий давлат кон­чилик ҳамда педагогика институтлари ҳам­кор­лигида ўтказилган тадбирда Қозо­ғистон Республикасининг Турон, Қозо­ғистон —Россия халқаро, Қарағанда техни­ка универ­си­­тетлари каби 30 га яқин олий таълим муас­сасаси ўз йўналиш ва ихти­сослик­лари бўйича ёшларга маълумот берди.

   Маърифий кечада вилоят ҳокими ўрин­босари Ф. Солиев иштирок этди ва мам­лак­атимизда Қозоқ миллий-маданий марказлари фаолияти, икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган истиқболли ишлар тўғри­сида гапирди.

   Тадбирда сўзга чиққан Бутунжаҳон Қо­зоқлар Ассоциацияси вакили К. Садир­баева, Қозоғистон транспорт ва коммуни­кация академиясининг ўқув-ме­тодик ишлари бўйича проректори У. Кути­ба­ев ва бошқалар Қозоғистонда 2018 йилнинг "Ўзбекистон йили" деб эълон қи­лингани ўзбек халқига ҳурмат ҳамда юксак эҳтиром рамзи эканлигини қайд этишди.

   — Бир теран томирдан сув ичган икки халқнинг кенг ва чуқур маъноли мада­нияти, урф-одатлари, қадриятлари бир-бирига туташ, ўзаро ҳамоҳанг ва уйғун, — деди К. Садирбаева. — Биргина "Алпо­миш" достонини олади­ган бўлсак, унинг ўзбекча ва қозоқча талқинлари бўлиб, иккиси ҳам китобсе­варларга мард­­лик, матонат ҳамда бағ­рикенглик туйғу­ларини сингдиради. Ўзбекистон Респуб­ликаси Президен­ти­нинг "Буюк қозоқ шоири ва мутафакки­ри Абай Қў­нонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғриси­да"ги қарори икки давлат ўрта­сидаги ўза­ро дўстлик ва ҳамкорлик му­но­сабат­лари янги босқичга кўтарилаёт­ган­­лиги­нинг амалий ифодаси­дир. Жанубий Қозо­ғистон вилоятида 2003 йил асос солинган ўзбек драма театри бугун у ерда истиқомат қилаётган ўзбек­лар маъ­навий-маърифий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Улар Қозоғистонда яшовчи ўзбек халқи­нинг мада­нияти ва урф-одатларини кенг тар­ғиб қилмоқда. Юртингизда муқад­дас қа­дам­жолар ҳам обод этилаётганлиги таҳ­синга лойиқдир. Жумладан, Сейтқул авлиё ҳам­да Айтеке Би мақбаралари кўр­кам ҳо­лат­га келтирилгани Ўзбекистонда мил­лат­лар­аро бағрикенгликнинг нақадар му­ҳим аҳамиятга эга эканлигини кўр­сатмоқда.

  Шу ўринда таъкидлаш жоизки, айни кунда вилоятимизда 80 дан зиёд қозоқ тили­да ўқитиладиган умумтаълим мак­таб­лари бўлиб, бу масканларда қозоқ мил­ла­ти­га мансуб йигит-қизлар таълим-тар­бия олмоқда. Ўзбекистон Республи­каси Президентининг 2017 йил 25 ап­релдаги "Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асо­сан, жорий ўқув йилида 165 нафар маҳал­лий ва қар­дош миллат ёшлари олий таълим муасса­саларига талабаликка қабул қилинди.

  — Юртимиздаги олий таълим даргоҳ­ларида 4 минг нафар ўзбекистонлик ёшлар таҳсил олмоқда, — дейди Қозо­ғистон Республикаси Таълим ва фан ва­зир­лигининг Халқаро ишлар бўйича вице-президенти З. Торебекова. — Яқинда иқтидорли, ташаббускор, изла­нувчан 18 на­фар қозоқ йигит-қизлари Ўзбекистон­нинг диққатга сазовор жой­ларида бў­лишди. Ушбу туристик саёҳат қўшни мам­ла­кат ёшларини бирлашти­риш, фикр алмашишида муҳим аҳамият касб этди.

  — Бизнинг олий ўқув юртимизда барча шароитлар етарли, — дейди Қара­ғанда иқтисо­диёт университети проректори М. Абдукимова. — Хусусан, бакалавр, магистратура ва докторантура босқич­лари мавжуд бўлиб, талабалар замона­вий ахборот технологияларини чуқур ўр­га­нишлари, халқаро стандартлар дара­жа­­сида таълим олишлари мумкин. Улар учун масофадан туриб ҳам таҳсил олиш имко­нияти яратилган.

  Куннинг иккинчи ярмида НДКИда Қозо­ғистон ва Ўзбекистон олий таълим муас­сасалари ўртасидаги ҳамкорликни ку­чай­­тириш масалалари муҳокама қили­ниб, меморандум имзоланди.

Тадбирнинг иккинчи куни меҳмонлар­нинг қадимий Бухоро шаҳрига саёҳати режалаштирилган.

Кўрилганлар сони: 5461