Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Давлат хизматлари агентлигининг тезкор фаолияти қатор қулайликлари билан аҳолига манзур бўлмоқда. Шундай имкониятлардан бири ёшлар учун яратилди. Энди улар жойлардаги давлат хизматлари марказлари орқали олий таълим муассасасига ўқиш учун ҳужжат топширишади. Бу уларни қатор оворагарчиликлардан озод этгани билан диққатга сазовор бўлди.
Навоий шаҳрида яшовчи Фаррух Ҳусанов бундан икки йил аввал Самарқанд давлат университетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган эди. Жорий йил эса унинг бу иши Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида қисқа вақтда ҳал бўлди. У йўл оворагарчилигию вақт исрофи, айниқса, пул маблағи тежалганидан мамнун. Ф. Ҳусанов 10 дақиқа ичида бор-йўғи учта ҳужжат билан давлат хизматлари марказидан Самарқанд Давлат университетининг абитуриентига айланди.
Нуротанинг «Сентобсой» қишлоғида яшовчи Яхшигул Сафарова уч йилдан буён ҳуқуқшунос бўлишини истаб, ОТМларга ҳужжат топширади. Жорий йил Нурота тумани давлат хизматлари маркази орқали Тошкент давлат юридик университетига ҳужжат топширди. Конимех тумани давлат хизматлари марказида ҳам бу жараён фаол руҳда бормоқда. Туманнинг «Бирлик» маҳалласида яшовчи Асқар Абдуллаев умумтаълим мактабида ҳам, коллежни ҳам таълимни қозоқ тилида олган. Қабулнинг биринчи куни марказдан туриб, Қорақалпоқ Давлат университетига ўқишга кириш учун ҳужжат топширган бу йигит сарсончилик олди олинганидан хурсанд. Ҳаммадан ҳам ота-онасининг қувончи чексиз. Боиси улар энди аввалги авлоддек, меҳнат таътили олиб, боласининг ҳужжатини топшириш учун узоқ йўл босиб, Нукус шаҳрига бормайди. Ўқишга ҳужжат топшириш туманнинг ўзида ҳал бўлди. Бунинг учун у фуқаролик паспорти, касб-ҳунар таълими муассасини тугатганлиги ҳақидаги дипломи, имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасини марказ ходимига тақдим этди, холос. 15 дақиқада давлат тест маркази учун ундириладиган йиғим — 101 минг 365 сўмни тўлаб, маълумотлар расмийлаштирилган сўровноманинг бир нусхасини олди.
Айтиш керакки, мазкур давлат хизмати тури бўйича фуқароларнинг ўзларини ҳам ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаатлари кузатилмоқда. Хуллас, вилоятнинг барча ҳудудларида марказ ходимлари миллионлаб одамларнинг ҳаётига мазкур янгиликни киритиш билан уларнинг юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Қолаверса, ҳаётдаги бундай реал воқелик туфайли одамлар дунёқараши ўсади, барча қулайликлар халқ учун, унинг ҳаётидан розилиги учун эканлигини англаб етади.

Ф. РЎЗИЕВ,
ДХА вилоят бошқармаси бош маслаҳатчиси.

Кўрилганлар сони: 3628