Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январда эълон қилинган “2017 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестисиялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ мамлакатимизда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати — нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.
Президентимиз ташаббуси билан ҳудудларда режалаштирилган, шу жумладан, давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашиш, фуқаролар, хорижда яшаётган ватандошлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ихтиёрийлик асосида бирлаштириш мақсадида фаолият бошлаган ушбу тузилманинг асосий вазифалари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 февралдаги «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати — нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишни, жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантиришни, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, депутатлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шунингдек, фуқаролар, айниқса, ёшларнинг саъй-ҳаракатлари ва кучларини сафарбар этишни ўз олдига мақсад қилиб олган.
Шунингдек, мазкур умуммиллий ҳаракат давлат дастурида назарда тутилган ислоҳотларнинг амалга оширилиши жараёнини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилишда фаол иштирок этади ҳамда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий ахборот ҳамда таклифларни мунтазам тақдим этиб боради.
Бундан ташқари, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатига давлат дастурининг бажарилишини тизимли мониторинг қилиш, уни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун қўшимча чоралар кўриш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, мониторинг натижалари тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш вазифалари ҳам юклатилган.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳам халқ ва бизнес ҳамжамияти билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишда вилоятдаги мавжуд нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда депутатларнинг ташаббускорлигини ошириш ва бир мақсад йўлида бирлаштиришлари учун ҳамкорликни йўлга қўяди.

Жамолиддин ҲАМРОЕВ,
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вилоят
ҳудудий бўлинмаси раҳбари.

Кўрилганлар сони: 4640