вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
25.07.2018 21:17:37
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим тарихий аҳамият касб этмоқда.
Унга мувофиқ жисмоний шахсларга чет эл валютасини тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали эркин сотиш ҳамда конверсион бўлимларидан сотиб олиш, харид қилинган валюталарни чет элда ҳеч қандай чекловларсиз тасарруф этиш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, юртимиз юридик шахсларига жорий халқаро операциялар (товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмалар) бўйича тўловларни амалга ошириш учун чет эл валютасини чекловларсиз, истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларга эса ўрнатилган тартибда банклардаги ҳисобварақлар орқали сотиб олишга рухсат берилади.
Бугунги кунда вилоятимиз ҳудудида 42 та валюта айирбошлаш шохобчаси ҳамда 30 та конверсион операциялар бўлими фаолияти йўлга қўйилган. Шохобчаларнинг 30 таси банк биносида, бештаси бозорлар ҳудудида, учтаси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида, яна шунчаси савдо мажмуаларида, биттаси Навоий халқаро аэропорти биносида аҳоли ҳамда меҳмонларга узлуксиз хизмат қўрсатмоқда.
Фармон кучга киргандан сўнг ўтган давр мобайнида аҳолидан 32 миллион АҚШ доллари сотиб олинган. 2018 йил биринчи апрелдан жисмоний шахсларга халқаро тўлов карталаридан фойдаланилган ҳолда 2,9 миллион доллар миқдорида чет эл валютаси сотилди.
Мазкур ҳужжатга асосан қатор меъёрлар жорий этилган. Жумладан, жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш, нақд хорижий валютани олиб кириш, чиқиш тартиби янада соддалаштирилди. Шунингдек, тижорат банклари томонидан хорижий валютани энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда аҳолидан сотиб олишда шахсни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилиш тартиби бекор бўлди. Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг депозит ҳисобварақларидан уларнинг буюртмалари бўйича бу маҳсулотларни сотиб олиш учун нақд пул маблағлари бериш тизими йўлга қўйилган. Жорий йил иккинчи апрелдан вилоятимиз ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан чекловларсиз нақд шаклда ечиб олиш механизми жорий этилди.
Айни кунда валюта айирбошлаш операциялари бўйича хизмат кўрсатиш кўламини, банк инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Бу миллий валютамизнинг қудрати ошишини таъминлайди.
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Rental properties
The list of available empty and unfinished areas of the state
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а