Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Мамлакатимизда юз бераётган жадал янгиланишлар жараёнида халқ дардини тинглаш, аҳолининг муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳар бир раҳбар фаолиятининг муҳим мезонига айланди. Айниқса, вилоятимизнинг турли ҳудудларида ҳоким, прокурор, ички ишлар ҳамда солиқ органлари раҳбарлари бошчилигидаги секторлар фаолияти бу борада долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ўтган ҳафта Қи­зил­тепа, Ха­тирчи ва Учқудуқ ту­ман­ларида вилоят прокурори, ички иш­лар ва давлат солиқ бош­­­қар­маси бошлиқлари то­монидан ўтказилган сайёр қа­буллар жараёнида ҳам ма­ҳалла­лар­даги юзлаб маса­ла­лар ўзи­нинг ижобий ечимини топди. Жумладан, 2-сектор раҳ­бари, вилоят прокурори Х. Кари­мов Қизилтепа ту­ма­нидаги "Бўс­тон" маҳалла фу­қаролар йи­ғи­нида аҳоли би­лан юзма-юз му­лоқот олиб  бо­рди. Бу жа­раёнда 15 та масала жо­йида ҳал этилган бўлса, қол­­ган 25 та мурожаат ечими юзасидан те­гиш­ли чоралар кўрилмоқда.

— 10 нафар кам таъминланган оила­лар фарзандлари учун ёзги ором­гоҳ­ларга, 1 нафар фуқарога эса соғлигини тиклаш мақсадида санаторийга бепул йўлланмалар топширилди, — дейди ви­лоят прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бў­йича катта ёрдамчиси А. Жа­мо­лов. —  Бундан ташқари, қабул даво­ми­­да аҳоли орасида янги қонунчилик нормалари тарғиботи олиб борилди. Маз­­кур чора-тадбирлар келгусида ҳам давом эттирилади. 

Хатирчи ҳамда Нурота туманлари 3-сектор — вилоят ички ишлар бошқар­маси бошлиғига бириктирилган. Аҳо­лининг турмуш тарзи ва яшаш ша­рои­тини яхшилашга кўмаклашиш мақ­са­ди­да бошқарма бошлиғи Р. Турсунов Нурота туманининг "Темирқовуқ" ма­ҳал­ласида бўлди. Сайёр қабулда йил­лар да­вомида ҳал этилмаган кўплаб муам­­молар шу куннинг ўзида ечим топди.

— Вояга ет­ма­­ган ногирон фар­­­зан­дим­га қараётган­ли­ги са­бабли турмуш ўр­тоғимнинг иш стажи билан боғлиқ муам­­­­­мо юза­сидан амалий ёрдам сўраб му­ро­жаат қилдим, — дей­ди фу­қа­ро  Ш. Нор­қу­лов. — Сектор раҳ­барининг кўр­сатмаси асо­сида масалам атроф­ли­ча кў­риб чи­қил­ди ҳамда шу ернинг ўзи­­да ижо­бий ҳал қи­линди.    

Шунингдек, то­морқа май­­­д­он­лари­ни суғо­ришда юзага ке­ла­ёт­­ган муам­мо­лар, тадбиркор­лик­ни бошлаш учун кре­дит олиш, йўл­лар­ни таъмирлаш ҳамда "Тез тиббий ёр­дам" хизматининг қо­­­ни­қар­сизлиги бо­расида билдирилган му­­ро­жаатлар ҳам атрофлича ўрганилиб, ижрочиларга уларни ижобий ҳал этиш бў­йича топ­­­­ши­риқлар берилди.

Худди шундай тадбир Хатирчи ту­ма­ни­­нинг Амир Темур номли истироҳат бо­­­­ғида ҳам ўтказилди. Унда, асосан, аҳо­ли томонидан иж­тимоий кўмак ҳам­да ишсизлик ма­саласи хусусида муро­жаат­лар қилин­ди. Сайёр қабул доира­си­да меҳнат яр­мар­­каси ўтказилиб, шу асосда 40 на­фардан ор­тиқ фуқаро иш ўр­нига эга бўлди. Шу би­лан бирга, мод­дий кў­макка муҳтож хаста киши­лар­га но­ги­ронлик ара­ва­чалари ҳам­да дори-дар­мон­лар тарқатилди.

Маълумки, Учқудуқ тумани вилоят дав­­лат со­лиқ бошқармаси бошлиғи масъ­уллигидаги 4-сектор ҳу­дуди са­на­лади. Сектор та­шаб­буси билан ҳо­мий таш­килотлар кўмагида жорий йил­да "Қулқудуқ" ҳамда "Ак­тов" овул­лари­даги 214 та хо­на­дон тўлиқ таъ­мир­ла­ниб, электр таъ­ми­ноти яхши­ланди. Маз­кур жараён "Қул­қу­дуқ" ову­лидаги мактаб ва мактабгача таъ­лим муас­­са­саси, қиш­лоқ врачлик пунк­ти­да ҳам да­­вом этмоқда.

Бошқарма бошлиғи А. Бозо­ров­нинг ви­­лоят корхона-таш­ки­лотлар раҳбар­лари иш­тирокида ушбу овул фу­қаролар йи­­ғи­нида ўтказган оммавий сайёр қа­бу­ли­да 200 нафарга яқин фуқаро иш­ти­рок этди.

Юзма-юз мулоқотда аҳоли томо­ни­дан ишга жойлаштириш, тад­­бир­кор­­лик, банкдан кредит олиш, уй-жой, но­ги­рон­­ликни белги­лаш, пен­сия ва на­фақа таъ­ми­ноти билан боғ­лиқ ма­са­ла­лар ўртага таш­ланди.

Учрашув жараёнида 3 на­фар фуқаро тад­­биркор си­фа­тида давлат рўйхатига олин­­ган бўлса, 2 та оила фар­занд­лари мактаб­гача таъ­лим муас­­са­сасига жой­лаш­ти­рил­ди. Бун­дан таш­қари, ис­сиқ­хо­на фао­лияти билан шу­ғул­ла­ниш ма­саласида му­рожаат қил­­ган 3 та тадбиркорга ер май­­дон­лари ажратиш бел­ги­ланди.

— Кўп йиллардан буён юрак ка­саллигидан азият чекиб ке­ла­ман, — дейди "Ал­тин­тов" овулида яшовчи А. Тилу­баева. — Сайёр уч­ра­шувда ногирон­лигим юза­си­дан тиб­бий меҳнат эксперт ко­­­­­мис­сиясининг хуло­са­сини олиш­­­­да амалий ёрдам сў­ра­дим. Шун­дан сўнг тегишли му­та­хас­сис­лар уйим­га келиб, соғли­гимни  тек­шириб, тиб­бий хулоса бе­­ришди. Муам­монинг ижо­бий ечим топ­гани хаста­ли­гимга мал­ҳам­дек бўлди.

Сайёр қабул доирасида ташкил этил­ган меҳ­нат ярмаркасида 32 нафар фу­­­қаро ишга жойлаштирилиб, шу ер­нинг ўзида меҳ­нат шартномалари им­зо­ланди.

Бир сўз билан айтганда, секторлар раҳ­барларининг сайёр учрашувлари чекка қишлоқларда яшаётган аҳоли муам­­­моларининг ҳам самарали ечим топи­шида муҳим аҳамият касб этаёт­гани би­лан бир­га, халқнинг давлатга бўл­­ган ишон­­чини янада оширмоқда.  

 

Кўрилганлар сони: 5940