Ниёзов Акбар Ишпулатович

Навоий вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари котибияти мудири

Телефони: 229-62-28.

Электрон почта манзили: m.atabaev@nv.uz

Туғилган йили ва жойи: 1962 йилда Хоразм вилояти, Хива тумани.

МиллатиЎзбек.

МаълумотиОлий, 1985 йилда Фарғона политехника институти, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи.

Оилали, уч нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1979-1980 йй. - Хива туман маиший таъмирлаш комбинатида ишчи

1980-1985 йй. - Фарғона политехника институти талабаси

1985-1987 йй. - Ҳарбий хизматчи

1987-1988 йй. - Ургенч таъмирлаш-қурилиш бошқармасида уста

1988-1995 йй. - Хива шаҳар 168-сон таъмирлаш-қурилиш бошқармасида етакчи муҳандис

1996-1998 йй. - Хива шаҳар “Хива” хусусий фирмаси директори

1998-2002 йй. – “Хоразмтаъмирқурилиш” ҳиссадорлик жамиятида бош муҳандис

2002-2004 йй. – “Қизилқумцемент” очиқ акциядорлик жамияти таъмирлаш-қурилиш бўлими бошлиғи

2004-2006 йй. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби тингловчиси

2006-2008 йй. – “Қизилқумцемент” очиқ акциядорлик жамияти бош директорининг қурилиш бўйича ўринбосари

2008-2009 йй. – “Қизилқумцемент” очиқ акциядорлик жамиятида бош муҳандис

2009-2011 йй. - Навоий кон-металлургия комбинати Зарафшон қурилиш бошқармаси махсуслаштирилган қурилиш участкасида бош  муҳандис

2011-2013 йй. - Навоий вилояти “Сувоқава” ишлаб чиқариш бирлашмаси бошлиғи

2013-2014 йй. - Навоий вилояти “Қишлоқ қурилиш инвест” ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси Навоий вилоят филиали директори

2014 й. – ҳ.в. – Навоий вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ваободонлаштириш масалалари котибияти мудири

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди.

Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. Капитал қурилишда иктисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиҳа ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни тузади. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантириш, бюджет маблағлари ҳисобига барпо этилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Қурилиш комплексида пудрат лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштириш, шунингдек, унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Ҳудудда ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади.

Қурилишларни бош режа асосида амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек, шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади, коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантирилишига имконият яратади. Муҳандислик таъминоти хизматлари доимий ишлаб туришини ташкил этади.

Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради, ижро этувчи ҳокимият тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимларини жорий этишга кўмак беради.

Йўллар таъминотига, транспорт иншоотларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табий газ билан таъминлаш, шунингдек, аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга йуналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади.

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларни тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Ҳоким соатига маълумотлар тайёрлайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг мазкур тармоқ бўйича қабул қилган қарорлари ва топшириқларини бажарилиши ва назорати учун шахсан жавоб беради.

Қуйидаги комиссиялар ишида иштирок этади:

- Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш вилоят комиссияси

- Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси

- Вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши

- Қурилиш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш ва фаолиятни лицензиялаш вилоят комиссияси

- Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш комиссияси

- Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича вилоят комиссияси

- Йўлларда харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси

- Ўта муҳим ва тоифаланганобъектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси

- Куз-қиш даврида иктисодиёт тармоқларини ишлашга тайёрлаш худудий комиссияси

- Капитал қурилишда танлов савдоларини ташкил қилиш вилоят комиссияси

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

- Вилоят ҳокимлиги Уй-жой ва коммунал соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш департаменти;

- Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси

- “Қизилқумцемент” очиқ акциядорлик жамияти

- “Навоийазот” очиқ акциядорлик жамияти

- “Электрокимёзаводи” акциядорлик жамияти қўшма корхонаси;

- “Навоий иссиқлик электр станцияси” очиқ акциядорлик жамияти;

- Вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси;

- Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

- “Навоий электр тармоқлари” очиқ акциядорлик жамияти;

- Вилоят ҳокимлиги “ЯБХ” инжиниринг компанияси;

- “Навоийавтойўл” йўлларни таъмирлаш давлат пудрат ташкилоти;

-“Навоийнефтбаза” унитар корхонаси;

-“Навоийтелеком”акциядорлик жамият;

-“Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали;

- Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси;

-“Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими;

- “Ўздавнефтгазназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими;

- “Саноатконтехназорат” давлат инспекцияси

-Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиакомпанияси вилоят филиали;

-Вилоят радио ва телеузатиш маркази;

-Навоий минтақавий темир йўл узеллари;

-“Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят бўлими;

-“Навоийиккиламчиранглиметалл” масъулияти чекланган жамият;

-“Навоийиккиламчиқораметалл” масъулияти чекланган жамияти;

- Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси;

- Синов ва сертификатлаштириш маркази;

- “Ғарбгазтаъминот” УК вилоят бошқармаси ;

-“Сувоқава” ишлаб чиқариш бошқармаси;

- қурилиш ва йўл қурилиши ташкилотлари;

- лойиҳа идоралари;

- уй-жой мулкдорлари ширкатлари;

- транспорт корхоналари.