Нематова Лола Хайруллаевна

Навоий вилояти ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти мудири

Телефон-факс: 229-62-27.

Электрон почта манзили: l.nematova@nv.uz

Туғилган жойи ва йили: 1965 йилда Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани.

Миллати: Ўзбек.

МаълумотиОлий, 1987 йилда Бухоро давлат педагогика институтини. Мутахассислиги - тарих-жамиятшунослик ва ҳуқуқшунослик ўқитувчиси.

Оилали, бир нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1987-1990 йй. - Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 12-умумтаълим мактабида тарих-ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси

1990-1993 йй. - Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги 12-умумтаълим мактабида тарих-ҳуқуқшунослик фани ўқитувчиси

1993-1998 йй. - Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежи Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси

1998-2000 йй. - НДПИ ҳузуридаги академик лицей Ижтимоий фанлар кафедраси мудири

2000-2002 йй. - Навоий вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошармаси мутахассиси

2002-2007 йй. - Навоий вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошармаси бўлим бошлиғи

2007-2008 йй. - Навоий вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошармаси бўлим бошлиғи

2008-2009 йй. - Навоий вилоят ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири

2009-2012 йй. - Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

2012-2013 йй. - Навоий вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълим бошқармасида Методистлар хизмати бошлиғи

2013-2017 йй. - Навоий педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари

2017 й. - ҳ.в.   - Навоий вилояти ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш котибияти мудири

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича йўналишларни ва вазифаларни белгилайди. Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради.

Вилоятда  оила, оналик  ва болаликни ижтимоий  муҳофаза қилиш соҳасида вазифа  функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради. Вилоят ҳокимига киритиладиган барча хат, таклиф ва мулоҳазаларни уларни  ҳоким  ўринбосари  кўриб   чиқишига  тақдим этиш учун қарорлар, фармойишлар ва дастурлар лойиҳаларини тайёрлашни ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси, Республика хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлис, вилоят ҳокими қарорлари,  фармойишлари, топшириқларини тегишли идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши  устидан  назоратни  таъминлайди.

Котибият ваколатига тааълуқли масалалар бўйича таҳлилий  материалларни тайёрлаб, муҳим ахборотларни  тақдим этади ва тартибга солиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли Фармони ва мазкур Фармон  ижросини таъминлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг 299-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги йўналишлар бўйича назорат олиб боради  ва қуйидагича таҳлил этади:

а).Оила, оналик ва болаликни ижтимоий  муҳофаза қилиш юзасидан соғлиқни сақлаш, ички ишлар, адлия, халқ таълими,  маданият ва спорт ишлари бошқармалари билан ҳамкорликда фаолияти бўйича кўрсаткичлар мониторингини таҳлил этади ва ижроси юзасидан  тегишли  чора-тадбирлар белгилайди;

б). Республика, вилоят хотин-қизлар қўмитаси Бошқарув, Раёсат йиғилиши қарорлари билан берилган топшириқ ва қарорларни ўз вақтида бажарилишини  таъминлайди;

в). Хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида  имтиёзли ва банк кредитларини  ажратилиши бўйича кўмак беради ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларида қабул қилинган дастурлар ижроси бўйича таҳлил қилади ва бу борада мониторинг  олиб боради.

г). Хотин-қизлар қўмиталари билан жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналик  ва болаликни  ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича тадбирлар ташкил этади ва мониторингини  олиб боради;

д). Диний маърифат  ва  маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари билими ва савиясини ошириш бўйича бевосита мулоқотлар ўтказилишини  таъминлайди ва назоратини олиб боради.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси нашри “Тўмарис” газетасини мунтазам чиқишини ташкил этади, туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталаридан ахборот олади, матбуотда чиқишларини  назорат қилади.

Котибият  ишлари бўйича ижро интизомига тўлиқ  жавоб беради ва йиғма  жилдга хужжатлар тўпламини  йиғиб бориб, назоратни олиб боради.

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлмаганда, фуқаролар (хотин-қизлар) ни қабул қилади ва муаммолари ечимида ёрдам беради.

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги тегишли комиссиялар фаолияти юзасидан тегишли  ҳужжатларни  тайёрлайди  ва  назоратини   олиб   боради.

Ҳукумат қарорлари, давлат ва ҳудудий  дастурларининг бажарилиши  юзасидан туман, шаҳар ва тегишли ташкилотлардан  ҳар ой (айрим кўрсаткичлар  бўйича) ва чорак давомида маълумотлар олиб боради, таҳлил этади ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар  белгилайди  ва юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлайди.

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган барча йиғилишлар, тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди.

Хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ жамоатчилик, нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолиятини  мувофиқлаштиришни хотин-қизлар қўмитаси раиси билан ташкил этади.

Хотин-қизларни  жисмоний тарбия ва спортга жалб этади, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради ва улар иштирокида турли спорт  тадбирларини ташкил этади.

Олий Мажлис палаталари ва Ҳукумат қарорлари, Республика хотин-кизлар қўмитасидан  келган қарорлар, Раёсат ва йиғилиш баёнлари юзасидан  келадиган  топшириқлар  ижросини таъминлайди, назорат қилади ва юқори ташкилотларга маълумотлар ва ҳисоботлар тайёрлайди.

Котибиятда фаолият юритаётган  ходимларга  методик ёрдам беради, ишларни тақсимлайди, ижро интизомини назорат қилади. Ўзи ва барча ходимлар учун номеклатурасини тайёрлайди, қайд  қилиш китобларини очади. Назорат доскаси ва карточкасини юритади.

Котибиятга келган ариза ва  шикоятларни таҳлил қилади, ижросини жўнатади, муаллифга  ва юқори  ташкилотларга  жавоблар жўнатади.

Ҳукумат қарорлари, дастурлари, республика  хотин - қизлар қўмитаси, вилоят ҳокимлиги қарорлари, йиғилиш баёнлари  ва топшириқлари  юзасидан жойларга чиқади, ўрганади, текширади, амалий ёрдам кўрсатади ва мониторинг натижалари юзасидан  таклифлар киритади.

Туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хотин-қизлар қўмиталари раислари йиғилишларида қатнашади, иш юритиш ва ҳужжатлар сифати, мукаммаллигини таҳлил қилади  ва кадрлар  бўйича шахсий жилдларни юритади.

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлмаганда раис номидан йиғилиш, тадбир ва семинарларда иштирок этади.

Котибият мудири ишда  бўлмаган вақтда унинг барча вазифаси бош мутахассисга  юкланади ва улар бир – бирини вазифасини  бажаради.

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасида доимий навбатчиликни  ташкил этади, котибиятга қарашли ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари бўйича шахсий ҳужжатлар маълумотини юритади.

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

 - вилоят “Оила” илмий амалий маркази;

 - вилоят “Болалар” жамғармаси;

 - вилоят “Карлар” жамияти;

 - вилоят  “Ногиронлар” жамияти;